USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россиядаги мактабда 9-синф ўқувчиси отишма содир этди

165 марта

Россиядаги мактабда 9-синф ўқувчиси отишма содир этди

Бугун, 12 май куни Россиянинг Краснодар ўлкасидаги туманларидан бирида жойлашган мактабда отишма юз берди. Тўққизинчи синф ўқувчиси таълим муассасасига пневматик қурол олиб кирган. Отишма оқибатида жабрланганлар бор. Бу ҳақда “Lenta” хабар берди.

Қайд этилишича, отишма Кубаннинг Гулькевичи туманидаги М.И. Коротков номидаги 1-сонли мактабда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўққизинчи синф ўқувчиси мактабга пневматик қурол олиб бориб, икки нафар ўқувчини жароҳатлаган. Жабрланувчилар шифохонага етказилган. Минтақа раҳбарининг билдиришича, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, болаларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.


Ҳодисадан сўнг Краснодар ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқувчилар ва ота-оналарга ёрдам бериш учун мактабга психологларни юборган. Ҳукумат мактаб раҳбарияти ва қўриқлаш ташкилотига нисбатан текширув бошлаган. Энди мутахассислар қурол таълим муассасасига қандай қилиб олиб кирилганини аниқлашлари керак. Бундан ташқари, муниципалитетга минтақавий Таълим вазирлиги комиссияси юборилган.
Прокуратуранинг хабар беришича, воқеа жойида Гулькевичи тумани прокурори Владимир Хлинов ишламоқда ва у махсус хизматлар ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: