USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркий давлатлар етакчилари Cybertruck’да қўриқланади

128 марта

Туркий давлатлар етакчилари Cybertruck’да қўриқланади

Туркистонда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида Tesla Cybertruck мобиль мажмуаларидан фойдаланилади. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат қўриқлаш хизматига (ДҚХ) таяниб “Tengrinews.kz” хабар берди.

ДҚХнинг қайд этишича, Tesla Cybertruck платформасида яратилган қўмондонлик-штаб машинаси ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва давлат раҳбарлари учрашувларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун навбатчиликка чиқарилган.


“Қозоғистонда хавфсизликни таъминлаш учун Tesla Cybertruck электропикаплари базасидаги махсус автомобиллардан фойдаланиш илк бор амалга оширилмоқда. Юқори технологияли ушбу машиналар Туркистондаги халқаро тадбир давомида бўлинмаларни мувофиқлаштириш ва ҳудудни тезкор мониторинг қилиш вазифаларини бажаради”, дейилади Давлат қўриқлаш хизмати хабарида.
Таъкидланишича, мажмуанинг техник жиҳозланиши штаб ускуналари ва алоқа тизимлари ишини ташқи қувват манбаларисиз ташкил этиш имконини беради. Электромобиль аккумуляторларининг сиғими компьютерлар ва махсус алоқа воситаларининг узоқ вақт давомида мустақил (автоном) ишлашини таъминлайди.

Яна бир муҳим омил – Tesla Cybertruck’нинг электрокар эканлигидир. Бу нафақат унинг шовқинсиз ишлашига имкон беради, балки уни расмий учрашувлар ўтказиладиган жойларга яқин масофада жойлаштиришга ҳам йўл очади.
ДҚХ автомобилни қозоғистонлик тадбиркор идора балансига беғараз (бепул) асосда топширганини алоҳида таъкидлаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: