USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия Хитойдан Эрон ва Афғонистонга борадиган йўл учун пул сўради

166 марта

Россия Хитойдан Эрон ва Афғонистонга борадиган йўл учун пул сўради

Россия Хитойга Каспий денгизи бўйлаб Эронга ва ундан кейин Жанубий Осиё мамлакатларига олиб борувчи автомагистрал қурилишини молиялаштиришда иштирок этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин Қозонда бўлиб ўтган “Россия — Ислом дунёси” иқтисодий форумида сўз очди.

“Каспий бўйлаб шарқий автомобиль коридорини яратиш масаласи жуда ўткир бўлиб турибди – Россия, Қозоғистон, Туркманистон орқали Эронга чиқиш ва ундан кейин Афғонистон ҳамда Покистонга йўл олиш... Биз хитойлик ҳамкасбларимиз билан нафақат Хитой томонининг қурилишда иштирок этишини, балки маблағ жалб қилиш имкониятларини ҳам муҳокама қилдик”, дейди Бош вазир ўринбосари.
Сўз Кремль томонидан 20 йилдан ортиқ вақт давомида муҳокама қилиб келинаётган ва 40 миллиард долларга баҳоланган “Шимол — Жануб” халқаро транспорт коридорининг (ХТК) шарқий тармоғини ривожлантириш ҳақида бормоқда. Янги йўналишнинг асосини Москвани Астрахань билан боғлайдиган, узунлиги 1381 км бўлган М6 (Р22) “Каспий” федерал трассаси ташкил этиши керак. Бундан кейин коридор Қозоғистон ва Туркманистон орқали Эрон портларига ҳамда Афғонистон ва Покистонга олиб борувчи қуруқликдаги йўлларга чиқиши кўзда тутилган.

“Коммерсантъ” нашрининг хабар беришича, Россия автойўлнинг айрим участкалари, кўприклар ва туташув узеллари қурилишига Хитой капитали ҳамда технологияларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Бунда, жумладан, ХХР давлат банклари ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан молиялаштирилишга умид қилинмоқда.


Хитой албатта ўз навбатида “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистондаги транспорт лойиҳаларига фаол инвестиция киритиб келмоқда. Россия эса ички ресурслар тақчиллиги ҳамда санкциялар туфайли логистикани кенг кўламда қайта қуриш зарурати фонида ўз йўналишларини халқаро коридорларга интеграция қилишга ва ташқи молиялаштиришни жалб этишга уринмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: