USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ Хитойнинг ҳарбий қудратидан қўрқмоқда

114 марта

АҚШ Хитойнинг ҳарбий қудратидан қўрқмоқда

Пентагон раҳбари Пит Хегсет Хитойнинг ҳарбий қудрати ортаётганидан хавотир билдириб, иттифоқчиларни мудофаа харажатларини оширишга чақирди. АҚШ мудофаа вазири бу ҳақда бугун, 30 май куни Сингапурда бўлиб ўтаётган Shangri-La Dialogue хавфсизлик форумидаги нутқида гапирди.

Унинг таъкидлашича, Хитойнинг ҳарбий қуролланишни кенгайтириши ва минтақадаги фаоллигини кучайтириши жиддий хавотир уйғотмоқда. Хегсетнинг фикрича, Тинч океани минтақасида бирор давлатнинг устунлик қилиши кучлар мувозанатини издан чиқаради.

“Ҳеч бир давлат, ҳатто Хитой ҳам ўз гегемонлигини ўрнатиб, бошқа мамлакатлар хавфсизлиги ва фаровонлигини хавф остига қўймаслиги керак”, деган у чиқиш нутқида.
Пентагон раҳбари АҚШ Осиёдаги ҳамкорлари ва иттифоқчиларидан мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг камида 3,5 фоизига етказишни кутаётганини билдирган. Яна унинг билдиришича, Вашингтон ўз армиясига 1,5 триллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Хегсет АҚШнинг Япония, Жанубий Корея, Филиппин, Австралия, Сингапур, Малайзия ва Таиланд каби ҳамкорлари мудофаа соҳасида муҳим ҳисса қўшаётганини таъкидлаган. У, шунингдек, Япония ўз мудофаа имкониятларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ қадамлар ташлаётганини қайд этган.

Эрон масаласига тўхталган Хегсет, агар дипломатик музокаралар натижа бермаса, АҚШ Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлашга тайёр эканини билдирган. Бироқ у Президент Дональд Трамп ҳозирча музокаралар орқали “мустаҳкам келишув”га эришиш тарафдори эканини таъкидлаган.

Тайванга қурол-яроғ сотиш масаласида эса, Хегсет бу борадаги қарорни шахсан Трамп қабул қилишини маълум қилган. Аввалроқ, ОАВ АҚШ Тайванга қиймати 14 миллиард долларгача бўлган янги қуроллар пакетини тасдиқлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Хегсет, шунингдек, АҚШнинг Яқин Шарқдаги можароларга жалб этилиши Осиё-Тинч океани минтақасига бўлган эътиборни сусайтирмаслигини таъкидлаб, АҚШ бир вақтнинг ўзида икки вазифани ҳам бажара олишини айтган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: