USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия 8 нафар марказий осиёликдан фуқароликни олиб қўйди

19 марта

Россия 8 нафар марказий осиёликдан фуқароликни олиб қўйди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги Марказий Осиё минтақасидан бўлган саккиз нафар шахснинг Россия фуқаролигини бекор қилди. Улар давлат хавфсизлигига таҳдид туғдирган шахслар сифатида баҳоланган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотига кўра, бу қарор 2023 йил 28 апрелдаги “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги федерал қонуннинг 22-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан қабул қилинган.
Фуқаролиги бекор қилинганлар орасида Твер вилояти фуқароси ҳам бор. У Crocus City Hall’да содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсга ноқонуний равишда Россияда яшашга ёрдам берган.
Шунингдек, Тула вилоятида яшаган шахс ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилган, Бурятия фуқароси эса миллатчилик ғояларини тарқатганликда айбланган. Олтой ўлкасидан бўлган шахслар енгил тан жароҳати етказиш ва калтаклаш каби жиноятлар бўйича бир неча бор жавобгарликка тортилган.
Тюмень вилоятидан уч нафар шахс “антироссия кайфиятини” тарғиб қилиш ва этник гуруҳлар асосида можароларни қўзғатишга чақириқлар қилгани учун фуқаролигидан маҳрум этилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: