USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Воронеждаги муҳим ҳарбий заводга ракета зарбаси берилди

93 марта
Воронеждаги муҳим ҳарбий заводга ракета зарбаси берилди

Бугун, 22 июнь куни Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмалари Россиянинг Воронеж шаҳридаги ракета компонентлари ишлаб чиқарадиган заводга зарба берди. Бу ҳақда ҳарбий идорага таяниб, РБК-Украина хабар берди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, зарба бериш учун юқори аниқликдаги қанотли ракеталардан фойдаланилган.

“Ушбу корхона Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг ўта муҳим элементи ҳисобланади. Унда Россия ракеталари, хусусан, “Искандар” тезкор-тактик ракета мажмуалари учун ишлатиладиган электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади”, дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Россия корхонаси ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида ракета қуроллари ва ҳаво мудофаа тизимлари учун қуйидаги компонентларни етказиб беради:

  • Х-101 қанотли ракеталари учун транзисторли блоклар ва матрицалар;
  • “Искандар-К” мажмуаси ракеталарининг борт ҳисоблаш машиналари учун деталлар;
  • “Панцирь-С1” зенит мажмуаларининг телевизион каналлари учун электроника.

“Ушбу завод маҳсулотларидан душман тўғридан тўғри юқори аниқликдаги бошқариладиган қуролларни ишлаб чиқаришда фойдаланади. Россия босқинчилари айнан шу қуроллар ёрдамида Украина ҳудудига зарбалар бериб, тинч аҳолини ҳалок қилмоқда”, дейилади Бош штаб баёнотида.

Украиналикларнинг қайд этишича, завод қувватларининг йўқ қилиниши янги ракеталар ишлаб чиқариш имкониятини сезиларли даражада ёмонлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг уч юздан ортиқ дрони Россия ҳудудига зарба бергани ҳақида хабар қилинган эди. Дронлар Белгород, Брянск, Волгоград, Воронеж, Калуга, Курск, Ростов, Тамбов, Твер, Тула, Смоленск вилоятлари, шунингдек, Москва вилояти, Краснодар ўлкаси, Қрим, Азов ва Қора денгизлар узра уриб туширилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: