USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1000 га яқинлашди

81 марта
Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1000 га яқинлашди

Венесуэлада содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 920 нафарга етди. Яна 3 минг 360 киши жароҳатланган. Бу ҳақда мамлакат Миллий ассамблеяси спикери Хорхе Родригес маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 4 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган ва табиий офатдан жабр кўрганлар қаторига киритилган. 

БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Том Флетчер 50 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганини баён қилган.

Мамлакатга халқаро ёрдам ва қутқарувчилар етиб бормоқда. Венесуэла соғлиқни сақлаш тизими дори-дармон ва тиббий буюмларнинг ўткир танқислигини бошдан кечирмоқда.

БМТнинг хабар беришича, қидирув-қутқарув операциясига аллақачон мингга яқин халқаро мутахассислар, жумладан, қидирув итлари бўлган кинологлар отрядлари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни кундузи Венесуэлада 39 сониялик фарқ билан иккита зилзила содир бўлганди: биринчи силкиниш Сан-Фелипе яқинида 7,2 магнитудали, ундан кейинги асосийси эса Юмаредан жануби-шарқда 7,5 магнитудали бўлди. Сейсмологлар камида 138 та афтершокни (қайта ер силкинишини) қайд этди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: