USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қирғизистон ва Қозоғистон 49 йил муддатга ер алмашади

84 марта
Қирғизистон ва Қозоғистон 49 йил муддатга ер алмашади

Қозоғистон Сенати Остона ва Бишкекда элчихоналар ҳамда элчиларнинг қароргоҳлари учун ер участкалари ва биноларни 49 йил муддатга бепул алмашишини назарда тутувчи келишувни маъқуллади. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Ратификация қилинган ҳужжатга кўра, иккала мамлакат элчихоналарни ҳамда фавқулодда ва мухтор элчиларнинг расмий қароргоҳларини жойлаштириш учун майдонларни беғараз асосда тақдим этади.

Ушбу келишувнинг бош мақсади ўзаро манфаатдорлик ва паритет (тенглик) тамойиллари асосида дипломатик миссияларнинг фаолият юритиши учун максимал даражада қулай шароитлар яратишдан иборат.

Кўчмас мулк объектлари ва ер майдонлари томонларга 49 йил муддатга узоқ муддатли фойдаланиш учун топширилади. Ушбу алмашинув доирасида Қирғизистон томони Остона шаҳрида элчихона биносини қуриш учун 0,74 гектар майдонга эга ер участкасини, шунингдек, дипмиссия раҳбари қароргоҳи учун майдони 1267 квадрат метр бўлган алоҳида коттежни олади.

Ўз навбатида, Қозоғистонга Бишкек шаҳрида элчихона эҳтиёжлари учун 0,75 гектар ер ҳамда элчининг яшаши учун майдони 531 квадрат метр бўлган коттеж ажратилади. Ҳар бир объектга туташ бўлган алоҳида ҳудуд бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга қарашли Чўнғара ва Тош-Тепа қишлоқ аҳоли пунктлари давлат чегарасини демаркация қилиш доирасида Қирғизистон таркибига ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: