USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Европадаги жазирама қурбонлари сони 3 700 нафарга етди

41 марта
Европадаги жазирама қурбонлари сони 3 700 нафарга етди

Жорий йилнинг июнь ойида Европани қамраб олган кучли иссиқ тўлқини даврида Франция, Бельгия ва Нидерландияда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, камида 3 700 нафардан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Мутахассисларнинг билдиришича, тахминан 20-28 июнь кунлари кузатилган иссиқ тўлқини Европа тарихидаги энг оғирларидан бири бўлиб, электр энергияси ишлаб чиқаришга, инфратузилмага ва соғлиқни сақлаш тизимига жиддий босим ўтказган. Олимлар экстремал ҳарорат деярли аниқ равишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ эканини қайд этмоқда.

Франция Соғлиқни сақлаш вазири Стефани Ристнинг маълум қилишича, иссиқ тўлқини давомида мамлакатда 2 025 нафардан кўп ўлим қайд этилган. Айниқса, 45 ёшдан катта аҳоли ўртасида ўлим ҳолатлари сезиларли ошган.

Франция жамоат саломатлиги агентлиги маълумотига кўра, 22-28 июнь кунлари уй шароитидаги ўлимлар аввалги ҳафтага нисбатан 91 фоизга кўпайган. Қариялар уйлари ва тиббиёт муассасаларида ҳам ўлим ҳолатлари ошган.

“Ўлимлар сони дастлабки рақамлардан ҳам юқори бўлади”, дея огоҳлантирган агентлик.

Бельгия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18-29 июнь оралиғида тахминан 1 200 нафар атрофида ўлим қайд этилганини маълум қилган. Уларнинг 530 нафари 85 ёшдан ошганлар ҳиссасига тўғри келган. 65 ёшгача бўлганлар орасида эса ўлганлар сони 180 нафарга етган.

“Иссиқ тўлқини пайтида бундай даражадаги ортиқча ўлим мамлакатимиз учун мисли кўрилмаган ҳолатдир”, деган вазирлик баёнотида.

Нидерландия ҳокимияти эса иссиқ тўлқини оқибатида тахминан 480 кишидан ортиқ ўлим ҳолати кузатилганини билдирган. Масъулларнинг маълумотига кўра, уларнинг аксарияти 80 ёшдан ошган фуқаролар ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испанияда жорий йилнинг июнь ойида кузатилган иссиқ ҳаво фонида камида 900 киши вафот этгани хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: