USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm USD: 12,065 so'm EUR: 13,755 so'm RUB: 156 so'm GBP: 16,144 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,285 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бош телеканал кўп йиллик ёлғонлари учун халқдан узр сўради

267 марта
Бош телеканал кўп йиллик ёлғонлари учун халқдан узр сўради

Кеча, 7 июль куни Венгрияда давлатга қарашли МТВА телерадиокомпанияси ҳукумат қарори билан эфирни тўхтатди. Улар собиқ ҳукумат даврида юритилган таҳририят сиёсати учун жамоатчиликдан узр сўради. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Телеканал ва унинг расмий интернет саҳифасида эълон қилинган баёнотда давлат оммавий ахборот воситаларининг асосий вазифаси ҳақиқатни етказиш экани, бироқ бу тамойилга йиллар давомида амал қилинмагани тан олинди.

“Жамоат ОАВлари ёлғон гапирмаслиги керак. Биз эса йиллар давомида бунга амал қилмаганимиз учун узр сўраймиз. Энди давлат ОАВлари мустақил ва ишончли тизимга айлантирилмоқда. Ахборот хизмати вақтинча тўхтатилди. Биз билан қолинг”, – дейилади мурожаатда.

Бу ўзгаришлар жорий йилги сайловлардан сўнг ҳокимиятга келган бош вазир Петер Мадьяр ҳукуматининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, янги ҳукумат давлат ОАВ тизимини ислоҳ қилиш ва уни сиёсий таъсирдан холи тузилмага айлантиришни мақсад қилган.

”Бу тарихий кун. Улар кечаю кундуз барча эфир тўлқинларида ёлғон гапирди. Энди бунга барҳам берилди”, деди Венгрия бош вазири Петер Мадьяр.

Собиқ бош вазир Виктор Орбан 1998–2002 йилларда ҳамда 2010 йилдан 2026 йилгача Венгрия ҳукуматини бошқарган. Bloomberg'нинг қайд этишича, сўнгги 16 йил давомида давлат оммавий ахборот воситалари устидан назорат унинг ҳокимиятини сақлаб қолишда муҳим омиллардан бири бўлган. Шу давр ичида давлат телевидениеси ва радиоси ҳукумат фаолиятини асосан ижобий ёритиб, мухолифат вакилларига эса чекланган эфир вақти ажратгани учун халқаро ташкилотлар ва медиа кузатувчилари танқидига учраган.

Янги ҳукумат эндиликда давлат медиа тизимини қайта шакллантириш, таҳририят мустақиллигини кучайтириш ҳамда холис журналистика тамойилларини тиклаш устида иш олиб бораётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг, 12 апрель куни Венгриядаги парламент сайловарида Бош вазир Виктор Орбан мағлубиятни тан олганди. У ҳатто мухолифатда бўлса ҳам мамлакатга хизмат қилишини билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: