USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Венесуэладаги зилзила қурбонлари 3,7 мингга яқинлашди

23 марта
Венесуэладаги зилзила қурбонлари 3,7 мингга яқинлашди

Жорий йилнинг июнь ойида Венесуэлада содир бўлган кетма-кет иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони бугун 8 июль ҳолатига кўра, 3 685 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Миллий ассамблеяси спикери Хорхе Родригес Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 16 740 киши жароҳатланган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 6 462 нафар одамни тирик олиб чиққан, бироқ бу кўрсаткич сўнгги тўрт кун давомида ўзгармаган.

Зилзила оқибатида 17 907 киши бошпанасиз қолган. Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида мамлакат бўйлаб 87 та вақтинчалик лагерь ташкил этилган. Ушбу лагерларга 9 603 тонна озиқ-овқат ва 8,32 миллион литрдан ортиқ ичимлик суви етказиб берилган. Ҳозиргача қарийб 86,8 минг оила ёрдам олган, 26 мингга яқин фуқарога тиббий хизмат кўрсатилган.

Мутасаддиларга кўра, ҳудуддаги вазият ер силкинишлари давом этаётгани сабаб мураккаблигича қолмоқда. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига қарийб 30 минг нафар фавқулодда вазиятлар ходими, 28 мингдан ортиқ кўнгилли ҳамда хориждан келган 4 388 нафар қутқарувчи жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 535 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: