USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эмина Эрдўған НАТО кечасига 9 йил олдинги кўйлагида борди

111 марта
Эмина Эрдўған НАТО кечасига 9 йил олдинги кўйлагида борди

Кеча, 7 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған Анқарадаги НАТО саммити доирасида ўтган расмий кечки овқат маросимига 9 йил олдинги эски кўйлагида борди.

Одатда биринчи хонимлар йирик халқаро саммитлар, давлат қабуллари ва дипломатик тадбирларда янги образларни танлашга интилади. Бироқ Эмина Эрдўған аввал ҳам жамоатчилик эътиборини тортган тўқ кўк рангдаги, турк миллий услуби элементлари мужассам бўлган либосини яна танлаган.

Туркиянинг биринчи хоними ушбу либосни 9 йил аввал – 2017 йил 29 октябрь куни Туркия Республикасининг ташкил топган куни муносабати билан Президентлик мажмуасида ўтказилган расмий қабул маросимида ҳам кийган.

Шунингдек, Эмина Эрдўған 2019 йил 3 декабрь куни Лондонда НАТОнинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган НАТО етакчилари учун расмий қабул маросимида ҳам айнан шу либосда бўлган.

НАТО доирасидаги расмий кечки овқат маросимида Эмина Эрдўған Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан биргаликда НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари ва уларнинг турмуш ўртоқларини Президентлик мажмуасининг кириш қисмида кутиб олган. Mаросимда давлат ва ҳукумат раҳбарларидан ташқари биринчи хонимлар ҳам иштирок этган. Уларнинг аксарияти тадбир учун янги образларни танлаган бўлса, Эмина Эрдўғаннинг йиллар ўтса-да яна айнан шу кўйлакни танлагани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ, Франция Президенти Эммануэль Макрон НАТОнинг Анқарадаги саммити доирасида ўтказилган расмий кутиб олиш маросимида Эмина Эрдўғаннинг қўлини ўпишга ҳаракат қилганди. Бироқ Эмина Эрдўған қўлини тортиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Анқарадаги НАТО саммити доирасида ўтган расмий кечки овқат маросими бу сафар биринчи хонимлар ва аёл етакчиларнинг нафис либослари намойиш этилган ўзига хос мода саҳнасига айлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: