USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,019 so'm EUR: 13,690 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,008 so'm CNY: 1,775 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бошидаги рўмоли учун дастурхондан четлатилган Эмина Эрдўған

538 марта
Бошидаги рўмоли учун дастурхондан четлатилган Эмина Эрдўған

Туркия медиаси мамлакатнинг биринчи хоними – Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған бундан 22 йил аввал Туркияда бўлиб ўтган НАТО саммити давлат ва Ҳукумат раҳбарларининг расмий қабул маросимига фақатгина бошида рўмоли бўлгани учун киритилмагани, орадан йиллар ўтиб, бундай қабул маросими унинг ўзи томонидан ташкил этилгани ҳақида бонг урмоқда. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 7-8 июль кунлари Туркия НАТО саммитига мезбонлик қилди. Айни воқелик Туркиянинг яқин сиёсий ва ижтимоий тарихи хотиралардан ўчмайдиган рамзий ўзгариш саҳнасига айланмоқда. 

Охирги бор Туркияда НАТО саммити 2004 йил ўтказилганди. Ўшанда саммитга Истанбул шаҳри мезбонлик қилган. Ҳозирги давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ўша вақтда Ҳукумат раҳбари эди. 

Ўша пайтдаги Президент Аҳмад Наждад Сезар саммит доирасида жаҳон етакчилари ва уларнинг рафиқаларини расмий кечки овқатда меҳмон қилиши керак эди. Аммо ўша тунда турк сиёсий тарихига қора доғ ва "дипломатик четлатиш" ҳаракати сифатида кирадиган воқеа содир бўлди.

Ўша пайтдаги Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғанга юборилган расмий таклифнома бир кишилик, яъни унинг турмуш ўртоғи таклиф қилинмади. Ушбу атайлаб қилинган дипломатик манёвр ортидаги ягона мақсад – Бош вазирнинг рафиқаси Эмина Эрдўғанни фақат бошида рўмоли бўлгани учунгина давлатнинг расмий зиёфатида иштирок этишига тўсқинлик қилиш, уни ўз мамлакатида "кераксиз шахс" деб эълон қилиш эди. Ўша куни Эрдўған халқаро ҳамжамият олдида давлатнинг корпоратив обрўсига путур етказмаслик учун кечки овқатга ёлғиз борди. Тадбирнинг мезбони бўлса-да, унда бегонадек муносабат кўрди. 

Орадан 22 йил ўтиб, Туркия яна НАТО саммитига мезбонлик қилмоқда. Аммо бу сафар манзара бутунлай бошқа. Бир пайтлар рўмолини сабаб эшик ортидан қолдирилган Эмина Эрдўған бугун Президентлик саройида мезбонларни қаршиламоқда. Жаҳон дипломатиясининг марказида ва энг кўзга кўринган жойида дунё етакчилари ва уларнинг рафиқаларини шахсан кутиб олди. Турк медиаси айни вақтда 22 йил давомидаги фарқ, сиёсий вазиятнинг ўзгариши ва мамлакатнинг тутган ўрнини таққосламоқда. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: