USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Испаниядаги ўрмон ёнғинларида 12 киши ҳалок бўлди

36 марта
Испаниядаги ўрмон ёнғинларида 12 киши ҳалок бўлди

Испаниянинг Андалусия автоном ҳамжамиятидаги Алмерия вилоятининг Лос Галлардос ҳудудида юз берган йирик ўрмон ёнғини оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “BBC News” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг айримлари алангада қолган автомобиллар ичидан топилган. Гувоҳлар олов электр узатиш тармоғидаги носозлик ортидан бошланганини айтмоқда. Бироқ расмийлар ҳозирча ҳодисанинг аниқ сабабини тасдиқламаган.

Ҳудуддаги оловни ўчириш ишларига қарийб 150 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган. Жароҳатланганлардан бири тутундан заҳарланиб, яна бири куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Яна тўрт кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фавқулодда хизматлар офат сабаб айрим автомобиль йўллари ёпилганини, минг киши эвакуация қилинганини билдирди. Ёнғинни бартараф этиш ишларига Испаниянинг ҳарбий фавқулодда вазиятлар бўлинмаси ҳам сафарбар этилган.

Мутахассислар табиий офатларнинг кучайишини Жанубий Европада давом этаётган иссиқлик тўлқини билан изоҳламоқда. Сўнгги кунларда Испания, Франция ва Португалиянинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошди, бу эса йирик ўрмон ёнғинларига сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган йили Испанияда 393 минг гектар майдон олов таъсирида зарар кўрган. Бу мамлакатнинг сўнгги йиллардаги ўртача кўрсаткичидан қарийб олти баравар юқори.

Мутахассислар иқлим ўзгариши туфайли Европада жазирама иссиқ ва йирик ўрмон ёнғинлари келгусида янада тез-тез кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания, Франция, Португалия ва Грецияда давом этаётган йирик ўрмон ёнғинлари минглаб гектар ҳудудни қамраб олгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: