USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm USD: 11,820 so'm EUR: 13,684 so'm RUB: 139 so'm GBP: 15,991 so'm CNY: 1,753 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,219 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркияда Нетаньяху Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди

90 марта
Туркияда Нетаньяху Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди

Бугун, 14 июль куни Истанбулнинг 11-Олий жиноят суди Тель-Авив томонидан Ғазо сектори учун инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган флотилиянинг тўхтатиб қолиниши муносабати билан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича халқаро ордер бериш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда “Hürriyet Daily News” хабар берди.

Қайд этилишича, суд Исроил Бош вазирига нисбатан Интерпол орқали “қизил билдиришнома” (Red Notice) чиқаришга қарор қилган. Шунингдек, гап Ғазога ёрдам етказишга уринган “Global Sumud Flotilla” (GSF) инсонпарварлик флотилияси ҳақида бормоқда. Апрель ойида Истанбул прокуратураси флотилия кемаларининг қуролли равишда эгаллаб олиниши муносабати билан 35 кишига, жумладан, Нетаньяхуга нисбатан айблов хулосасини эълон қилган эди. 

Идора уларнинг ҳар бирини умрбод қамоқ жазосига ҳамда 1102 йил-у 9 ойдан 4596 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилишни талаб этган. Прокуратура Исроил ҳаракатларини “халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларини очиқдан-очиқ ва қўпол равишда бузиш, шунингдек, кемаларни мажбурий тўхтатиш, тинч аҳолини куч ва зўравонлик ишлатган ҳолда ушлаб туриш, жисмоний зўравонлик ҳамда инсон қадр-қимматига тўғри келмайдиган муомала билан кузатилган ҳолат” деб баҳолаган.

Фигурантлар орасида Нетаньяхудан ташқари Исроил Мудофаа вазири Исраэль Кац, унинг ўтмишдоши Йоав Галант, Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, Bош штаб бошлиғи Эяль Замир ва бошқалар бор.

Уларга “инсониятга қарши жиноятлар”, “геноцид”, “озодликдан маҳрум қилиш”, “қасддан баданга шикаст етказиш”, “қийноққа солиш”, “босқинчилик”, “мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш” ва “транспорт воситасини эгаллаб олиш” айбловлари қўйилмоқда. Исроил томони бу айбловларни рад этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Туркияни қоралашга уринишларига ва Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга қаратилган баёнотларига қарши эканини айтганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: