Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Толибон” вазири Ўзбекистонда Исломнинг фақат номи қолганини айтди

420 марта
“Толибон” вазири Ўзбекистонда Исломнинг фақат номи қолганини айтди

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазири Холид Ҳанафий Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Термиз каби ислом уламолари етишиб чиққан шаҳарларида бугунги кунда исломдан “фақат номи қолгани”ни иддао қилди. Бу ҳақда у жорий йилнинг 10 июль куни Пактия вилоятига ташрифи чоғида сўзлаган нутқида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Имом Бухорий ва Имом Термизий каби буюк муҳаддислар ватани бўлган Ўзбекистонда бу ҳолатнинг сабаби диний ҳукмларни амалга ошириш масъулияти уламолар томонидан ҳукуматга топширилганидир.

Холид Ҳанафий нутқининг яна бир қисмида Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ танқидларга жавоб қайтариб, аёллар ҳуқуқлари ҳақида гапираётганлар аввалги ҳукумат даврида Бағром қамоқхонасида аёллар сақланганини ва мамлакатда хорижий қўшинлар бўлганини ҳам эслашлари кераклигини иддао қилган.

Шунингдек, Ҳанафий сўнгги йигирма йил давомида Афғонистонда диний қадриятларни заифлаштиришга қаратилган тизимли уринишлар бўлганини ҳам даъво қилган.

Маълумот учун, “Толибон” раҳбари Ҳайбатулло Охундзода фармони билан ташкил этилган эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги фуқаролар ҳаёти устидан кенг назорат ваколатларига эга. Вазирлик жамоат жойларида аёлларнинг кийиниши ва хатти-ҳаракатларини назорат қилиш, уларни ҳибсга олиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва турли муассасалар фаолиятини текшириш билан ҳам шуғулланади.

Манбаларнинг қайд этишича, вазирлик ходимлари “Толибон” разведка хизмати билан ҳамкорликда жорий йилдан бошлаб Ҳирот шаҳрида аёлларни оммавий тарзда ҳибсга олишни бошлаган. Бу жараён ҳозирда ҳам давом этаётган бўлиб, айниқса Ҳиротда ўнлаб аёллар қўлга олинган.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 90–95 фоизи мусулмонлар. Мамлакатда, шунингдек, православ ва католик насронийлари, протестантлар, яҳудийлар ҳамда бошқа диний жамоалар ҳам яшайди.

Ўзбекистон расмийлари ҳозирча мазкур баёнотга расмий муносабат билдирмади.

Изоҳ қолдириш

    • Бобур 22 Iyul 2026 15:11
      Узларидачи Исломни И харфи хам йук. Ким куйибди буларга бошкаларни мухокама килишни.

Мавзуга алоқадор: