USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,664 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,985 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 25 so'm TRY: 253 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Музей, театр ва кинога бориш қаришни секинлаштириши мумкин – тадқиқот

23 марта
Музей, театр ва кинога бориш қаришни секинлаштириши мумкин – тадқиқот

Музейлар, театрлар, кино ва концертларга мунтазам бориш 50 ёшдан ошган одамларнинг физиологик қаришини секинлаштириши мумкин. Бу ҳақдаги тадқиқот “ScienceDaily” журналида эълон қилинди. 

Қайд этилишича, Токио фан институти олимлари Англияда ўтказилган қариш бўйича тадқиқотнинг 1899 нафар иштирокчиси маълумотларини таҳлил қилган. Уларнинг барчаси Англияда яшаган ва кузатувлар бошланганда ёши 50 дан баланд бўлган.

Иштирокчиларнинг ҳолати камида икки марта – 2004 ва 2009 йилларда баҳоланган. Тиббиёт ходимлари қон босими, ўпка фаолияти, гемоглобин ва холестерин даражаси, тана массаси индекси, кафт кучи, юриш тезлиги ва бошқа кўрсаткичларни ўлчаган. Ушбу маълумотлар асосида олимлар ҳар бир иштирокчининг физиологик ёшини ҳисоблаб чиққан. Бу кўрсаткич организмнинг қанчалик яхши ишлаётганини кўрсатади ва инсоннинг ҳақиқий ёшидан фарқ қилиши мумкин.

Иштирокчилар кино, музей, санъат галереялари, театр, концерт ва операга қанчалик теш-тез боришлари ҳақида сўзлаб берган. Уларнинг маданий фаоллиги 0 дан 15 баллгача бўлган шкала бўйича баҳоланган. Маданий тадбирларга камида бир неча ойда бир марта ташриф буюрган одамларда ўртача физиологик ёш 66,9 ёшни ташкил этган. Камроқ фаол иштирокчиларда эса – 69,9 ёшни кўрсатган.

Маданий фаолликнинг ҳар бир қўшимча балли физиологик ёшнинг ўртача 31 кунга кичикроқ бўлиши билан боғлиқ бўлган. Бу боғлиқлик даромадлар, бандлик, сурункали касалликлар ва бошқа омиллар ҳисобга олингандан кейин ҳам сақланиб қолган.

Муаллифларнинг тахмин қилишича, маданий ҳордиқ ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаши, руҳий соғлиқни қўллаб-қувватлаши ва соғлом турмуш тарзига ёрдам бериши мумкин. Уларнинг сўзларига кўра, аниқланган бу боғлиқлик мунтазам жисмоний фаоллик пайтида кузатиладиган натижа билан тенглашади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 100 ёш ва ундан ортиқ умр кўриш фақат турмуш тарзи билангина эмас, балки қадимги аждодлардан мерос бўлиб қолган генетик омиллар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: