USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm USD: 12,050 so'm EUR: 13,686 so'm RUB: 153 so'm GBP: 16,004 so'm CNY: 1,780 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,281 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қирғизистонда президентлик сайловлари қачон бўлиши эълон қилинди

71 марта
Қирғизистонда президентлик сайловлари қачон бўлиши эълон қилинди

Бугун, 29 июль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари сайлови тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси конституциявий қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги конституциявий қонунни имзолади. Бу ҳақда “АКИpress” хабар берди.

Қонун билан қуйидаги ўзгартишларни киритиш назарда тутилган:

  • Навбатдаги президентлик сайловлари унинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойидаги тўртинчи чоршанбасида ўтказилади. Шу тариқа навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йил 27 январь, чоршанба куни бўлиб ўтади;
  • Жогорку Кенеш депутатлигига навбатдаги сайловлар амалдаги Жогорку Кенеш чақириғининг конституциявий муддати тугайдиган ойнинг чоршанба кунида ўтказилади;
  • Президент ва Жогорку Кенеш депутатлари сайловларида овоз бериш кунлари иш берувчининг мулкчилик шаклидан қатъи назар, иш куни сифатидаги иш ҳақи сақланган ҳолда дам олиш кунлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, конституциявий қонунда қуйидагилар кўзда тутилган:

“Сайлов манзили” институти чиқариб ташланади;

Сайлов участкалари қоида тариқасида ҳар бир участкага 4000 нафардан ошмаган сайловчи ҳисобидан тузилади;

Номзод сифатида ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган фуқаролар, шунингдек, номзодларни кўрсатиш ниятида бўлган сиёсий партиялар ушбу конституциявий қонунда назарда тутилган тартибда ҳужжатларни топширишдан олдин ўзларининг сайлов жамғармасини ташкил этишлари шарт;

Номзод, сиёсий партия сайлов жамғармасини шакллантириш, пул маблағларининг келиб тушиши ва сарфланишини ҳисобга олиш тартиби Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссия (МСК) томонидан белгиланади;

Номзод сифатида ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган фуқаро Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссиянинг депозит ҳисоб рақамига ушбу конституциявий қонунда белгиланган миқдордаги сайлов бадалини ўз сайлов жамғармаси маблағларидан киритади;

Номзод сифатида ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган фуқаро, сиёсий партия сайлов бадалини фақат ва фақат ўз сайлов жамғармаси маблағларидан киритади;

Номзод, сиёсий партия ҳар бир сайлов участкасида уч нафардан ошмаган тарғиботчи миқдорида Қирғизистон фуқаролари билан тарғибот хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга ҳақли;

Номзод ёки сиёсий партия томонидан сайлов бадали киритилганини тасдиқловчи банк ҳужжати (асли) бўлмаган тақдирда, талабларга мувофиқликни текшириш амалга оширилмайди, номзод сифатида ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган фуқаронинг ҳужжатлари эса топширилмаган деб ҳисобланади ва қайтариб берилиши керак;

Қолдирилган имзоларни йиғиш рақамли форматда – булутли рақамли имзодан (БРИ) фойдаланган ҳолда ёки фаол сайлов ҳуқуқига эга сайловчилар ўртасида имзо варақаларида амалга оширилиши мумкин.

Ушбу конституциявий қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Маълумот учун, Қирғизистонда охирги президентлик сайлови 2020 йил октябрь ойидаги парламент сайловларидан сўнг юзага келган сиёсий инқироз ва собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси ортидан 2021 йил 10 январда муддатидан илгари ўтказилган эди. Ушбу сайловда сайловчиларнинг 39,7 фоизи иштирок этган ва унда Садир Жапаров 79,2 фоиз овоз тўплаб, ишончли ғалабани қўлга киритган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: