USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm USD: 12,035 so'm EUR: 13,711 so'm RUB: 151 so'm GBP: 16,003 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 254 so'm AED: 3,277 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШда виза муддати тугаган хорижликлар аэропортларда “овланмоқда” 

15 марта
АҚШда виза муддати тугаган хорижликлар аэропортларда “овланмоқда” 

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакат аэропортларида виза муддати ўтган хорижликларни оммавий тарзда қўлга олишни бошлади. Эндиликда бу амалиёт нафақат депортация ҳақида қарори бор шахсларга, балки АҚШда қолиш учун аризаси кўриб чиқилаётган айрим муҳожирларга ҳам татбиқ этилмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Билдирилишича, сўнгги ҳафталарда камида 15 та аэропортда фуқаролик кийимидаги иммиграция ходимлари рўйхатдан ўтиш пунктлари ва учиб келиш залларида хорижликларни қўлга олган. Ушланганлар орасида АҚШ фуқароларининг турмуш ўртоқлари, технология соҳаси ходимлари ҳамда визаси муддати тугаган бўлса-да, уни узайтириш ёки грин-карта олиш учун ариза топширган шахслар ҳам бор.

Қайд этилишича, илгари бундай шахслар, агар жиноят содир этмаган бўлса, одатда депортация учун устувор тоифа ҳисобланмаган ва аризалари кўриб чиқилаётган даврда қўлга олинмаган. Бироқ Трамп маъмуриятининг ноқонуний миграцияга қарши сиёсати кучайтирилгани ортидан бу амалиёт ўзгарган.

Маълумотларга кўра, янги тартиб Транспорт хавфсизлиги маъмурияти ҳамда Иммиграция ва божхона назорати хизмати ўртасидаги ҳамкорлик кенгайтирилгани ортидан жорий этилган. Аввалроқ, ушбу тизим фақат депортация тўғрисида қарори мавжуд шахсларни аниқлаш учун қўлланилган бўлса, эндиликда визаси муддати тугаган хорижликларни ҳам қамраб олмоқда.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги вакили бу дастур кенгайтирилганини расман тасдиқламаган. Вазирликнинг билдиришича, мамлакатда ноқонуний юрган хорижликлар “АҚШни тарк этишдан бошқа мақсадда эркин парвоз қила олмаслиги” учун чоралар кўрилаётгани таъкидланган.

Нашрнинг ёзишича, ҳар йили юз минглаб хорижликлар АҚШда виза муддати тугаганидан кейин ҳам қолади. Уларнинг кўпчилиги визани узайтириш ёки доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун мурожаат қилган бўлиб, айримлари амалдаги ишлаш рухсатномасига ҳам эга. Шунга қарамай, сўнгги чоралар бундай тоифадаги шахсларга нисбатан ҳам қўлланила бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати доимий яшаш ҳуқуқини (грин-карта) олмоқчи бўлган хорижликлар учун пул кўринишидаги гаров суммасини жорий этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: