USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марсдан олинган суратда “юраётган сирли одам” топилди

313 марта
Марсдан олинган суратда “юраётган сирли одам” топилди

“Spirit” марсоходи томонидан 2007 йилда олинган Марс юзасининг сурати интернетда вирусли тарзда оммалашди. Унда фойдаланувчилар одамга ўхшаш сирли фигурани пайқаб қолган. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Панорамали суратда тошли ландшафт орасида узоқдан қўлларини узатиб ва оёғини кўтариб юраётган одам силуэтига ўхшайдиган объект кўринади. Баъзи фойдаланувчилар бу ҳайкал ёки қадимги Марс цивилизациясининг излари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Бироқ аксарият мутахассислар бу ғайриоддий топпилмани парейдолия эффекти – инсон мияси булутлар, тошлар ёки соялар каби тасодифий шаклларда таниш образларни таниб оладиган психологик ҳодиса билан изоҳлаяпти.

Сайёралар жамияти аввалроқ Марс суратларини ўрганишда бундай иллюзиялар тез-тез юзага келишини, “фигура”нинг ўзи эса Қуёш нури тушиши натижасида шундай кўринаётган оддий қоя ҳосиласи эканини таъкидлаган.

Шунга қарамай, фотосурат ижтимоий тармоқларда яна қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Баъзи фойдаланувчилар суратда ҳақиқатан ҳам одам ёки қадимги ҳайкал тасвирланганига ишончи комил, бошқалар эса бу шунчаки тошнинг ғайриоддий шакли деб ҳисоблайди.

NASA, ўз навбатида, Марсда ўтмишда ҳаёт мавжуд бўлганига ҳеч қандай далил йўқлигини бир неча бор таъкидлаган. Агентлик бу каби тасвирлар ўзга сайёралик цивилизация мавжудлигининг исботи эмаслигини уқтириб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ астрономлар “Жеймс Уэбб” коинот телескопи ёрдамида “Beta Pictoris d” экзосайёрасини аниқлаганди. Объект Ердан 63 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган ёш юлдузнинг ёруғ чанг диски ичида яширинган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: