USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Франциядаги ёнғинда урушдан қолган снарядлар портлаб кетди

68 марта
Франциядаги ёнғинда урушдан қолган снарядлар портлаб кетди

Франциянинг жанубидаги Ле Порж қишлоғида юз берган йирик ўрмон ёнғинлари вақтида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид 400 га яқин снаряд ва ўқ-дорилар яширилган ҳудуд аниқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.  

Билдирилишича, ёнғин пайтида эшитилган кучли портлашлар дастлаб газ баллонларининг портлаши деб тахмин қилинган. Кейинчалик эса улар юқори ҳарорат таъсирида портлаган Иккинчи жаҳон урушидан қолган ўқ-дорилар экани маълум бўлган.

Ле Порж мэри Мартиал Занинеттининг таъкидлашича, ёнғиннинг иккинчи кечасида 100 дан ортиқ портлаш овози эшитилган бўлиб, у вазиятни “уруш овозлари”га қиёслаган.

“Ҳудудимизда ер остига кўмилган ўқ-дорилар омборлари бўлган, бироқ биз бундан бехабар эдик. Ёнғин вақтида улар портлаб кетди”, дейди мэр.

Унинг сўзларига кўра, портлаган снарядлар турли томонга учиб кетган, улардан бири ҳатто турар жойлардан бирининг ичига кириб кетган.

Ҳозирда ҳудудда сапёрлар томонидан зарарсизлантириш ишлари олиб борилган. Шу сабаб аҳолининг аксарияти уйларига қайтишга муваффақ бўлган. Бироқ маҳаллий ҳокимият айрим ҳудудлар ҳануз хавфли экани сабабли ёпиқ қолаётганини билдирган.

Маълумотларга кўра, топилган ўқ-дорилар орасида Германия ва Франция армияларига тегишли миномёт снарядлари ҳамда танкка қарши снарядлар бор.

Ёнғин оқибатида Ле Порж ҳудудида 180 дан ортиқ уй ёниб кетган. Кеча, 3 август куни олинган суратларда маҳаллий аҳоли вайрон бўлган уйлар харобалари орасидан сақланиб қолган буюмларини қидираётгани акс этган.

Франция Бош вазири Себастьен Лекорню ёнғинларни бартараф этишда иштирок этган қутқарувчиларга миннатдорлик билдириб, мамлакат “мисли кўрилмаган инқироз”га қарши курашни давом эттираётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Жиронда минтақасидаги вазият барқарорлашиб, эвакуация қилинган фуқаролар босқичма-босқич уйларига қайтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ва Испаниядаги энг кучли ёнғинлар фонида эвакуация қилинганларнинг умумий сони 300 минг кишидан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: