USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қамоқдаги Истанбул собиқ мэри Имомўғли янги мухолифат партиясига қўшилди

44 марта
Қамоқдаги Истанбул собиқ мэри Имомўғли янги мухолифат партиясига қўшилди

Қамоқда сақланаётган Истанбулнинг собиқ мэри Экрем Имомўғли Туркиядаги сиёсий беқарорлик ва мухолифатдаги бўлинишлар фонида янги ташкил этилган “Янги партия” сафига қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғидага саҳифасида ёзди.

Имомўғли, шунингдек, 17 йилдан бери аъзо бўлган Жумҳурият халқ партиясини (CHP) тарк этганини билдирган. 

“Мен Жумҳурият халқ партиясидаги 17 йиллик аъзолигимдан истеъфога чиқяпман. Бу қарор мамлакатимиз келажаги ҳақидаги қадриятларим ва халқимиз олдидаги масъулиятим натижасидир”, деган Экрем Имомўғли.

У “Янги партия” ҳақида гапирар экан, тузилма Туркияда янада кучли, демократик ва умидли келажак қуриш учун янги йўл очаётганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Имомўғли Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланади. У коррупцияга оид, ўзи инкор қилаётган айбловлар бўйича бир йилдан ортиқ вақтдан бери қамоқда сақланмоқда.

Имомўғли 2025 йил март ойида қўлга олинганидан бир неча кун ўтиб, CHP’нинг президентликка номзоди сифатида партия ичидаги овоз беришда сайланган. Бироқ президентликка номзод бўлиш учун талаб этиладиган университет дипломи у ҳибсга олинишидан бир кун олдин Истанбул университети томонидан бекор қилинган.

Янги партия ўтган ойда Туркия мухолифати етакчиси Ўзғур Ўзел ва яна 90 нафар партиядан ажралиб чиққан депутат томонидан ташкил этилган. Улар CHP раиси лавозимидан суд қарори билан четлатилганидан сўнг, Президент Эрдўғанга қарши курашиш учун мухолифатни қайта бирлаштиришни мақсад қилган.

Айни пайтда парламентда иккинчи йирик партияга айланган “Янги партия” CHP сайловчиларининг катта қисмини ўз сафига жалб қилиши ва Эрдўғанга янги сиёсий рақобат яратиши кутилмоқда. Бироқ мухолифатнинг янада бўлиниши Эрдўғаннинг ҳокимиятдаги 23 йиллик даврини узайтириш имкониятини ҳам ошириши мумкин.

Туркияда навбатдаги сайловлар 2028 йилга режалаштирилган, аммо баъзи фаоллар сайлов муддатидан олдин ўтказилиши мумкинлигини айтмоқда.

Мухолифат ва айрим ҳуқуқ ташкилотлари 2024 йилдан бери юзлаб сайланган CHP амалдорлари ва аъзоларининг қамоққа олинишини сиёсий сабабларга боғлиқ ва демократик тамойилларга зид чоралар сифатида баҳолаган. Туркия ҳукумати эса бу айбловларни рад этиб, суд тизими мустақил эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 март куни Туркияда Истанбул шаҳрининг собиқ мэри, мухолиф Жумҳурият халқ партияси аъзоси Экрем Имомўғлининг суд жараёни бошланган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: