USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Каламушлар, пашшалар, ифлос поллар: антисанитария сабабли ўнлаб ресторанлар ёпилди

206 марта
Каламушлар, пашшалар, ифлос поллар: антисанитария сабабли ўнлаб ресторанлар ёпилди

Ҳиндистоннинг Мумбай санитария назорати бошқармаси инспекторлари каламушлар ва ифлосликлар сабабли шаҳардаги ўнлаб машҳур ресторанлар фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда “The Straits Times” хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг молиявий пойтахтида овқатланиш шохобчаларини текшириш бўйича сўнгги йиллардаги энг йирик кампания авж олган. Мумбай ҳокимияти оммабоп ресторанлар, қаҳвахоналар ва қандолатчилик дўконларида кескин рейдлар бошлаган. Инспекциялар давомида машҳур масканларда каламушлар, пашшалар, муддати ўтган маҳсулотлар, ифлос поллар ва ювилмаган идиш-товоқ тўпланган уйюмлар аниқланган.

Рейдларга Маҳараштра штати Озиқ-овқат ва дори-дармонларни назорат қилиш бошқармаси раҳбари Тукарам Мундҳе бошчилик қилган. Биргина июль ойининг ўзида унинг идораси 900 га яқин корхонани текширган ва 100 дан ортиқ лицензиянинг амал қилишини вақтинча тўхтатган. Санкциялар остига энг эски қандолатчилик дўконлари ҳам, элита спорт клубларидаги ошхоналар ҳам тушган.

Мумбай аҳолиси бу каби қаътий чораларни қўллаб-қувватлаган, бироқ ресторанлар ассоциациялари камчиликларни бартараф этиш имконияти берилмасдан корхоналар тўсатдан ёпилганидан норози бўлиб, Бош вазир Нарендра Модига шикоят билан мурожаат қилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, регуляторга ходимлар етишмовчилиги жиддий сезилмоқда: бутун штат бўйича талаб этиладиган икки минг нафар ўрнига 400 дан камроқ инспектор ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида бўлиб ўтган тўй маросимидан кейин оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: