USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Террорчиларга ёрдам беришда гумонланган ўзбекистонлик Грузияда ушланди

54 марта
Террорчиларга ёрдам беришда гумонланган ўзбекистонлик Грузияда ушланди

Грузия Ички ишлар вазирлиги Марказий криминал полиция департаменти ва Грузия Бош прокуратураси ходимлари АҚШ Федерал қидирув бюроси билан ҳамкорликда халқаро қидирувда бўлган АҚШ ва Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан хорижий террорчилик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида тил бириктириш, моддий ёрдам кўрсатиш ва бунга уринишда айбланиб, қидирувда бўлган.

Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, гумонланувчи Тбилиси халқаро аэропортида бошқа давлатдан Грузияга учиб келган вақтида қўлга олинган.

АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарига кўра, қидирувдаги шахс АҚШ ҳудудида хорижий террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаш мақсадида гуруҳ тузган. Шунингдек, у молиявий ёрдам тармоғини ташкил этиб, унга раҳбарлик қилган. Мазкур гуруҳ раҳбари ва аъзолари Суриядаги террорчилик ташкилотларига фаол моддий-техник ва молиявий ёрдам кўрсатган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароси турли одамларни Сурияга жанг қилиш учун боришга ундаган ва бунинг учун уларга ёрдам таклиф қилган. Ҳозирда қўлга олинган шахсни АҚШга экстрадиция қилиш бўйича қонунда белгиланган тартиб-таомиллар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: