USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шаҳзода Гарри ва Меган Британияга қайтмоқда – ОАВ

61 марта
Шаҳзода Гарри ва Меган Британияга қайтмоқда – ОАВ

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл 6 йиллик танаффусдан сўнг фарзандлари билан Британияга кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Улар Арчи ва Лилибет билан сентябрдан Британияда узоқроқ муддат яшаши ва фарзандларини шу ерда мактабга беришни режалаштирган. Бу ҳақда “People” журнали ва “Reuters” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Сассекс герцоги ва герцогиняси қироллик қароргоҳларидан бирида яшамайди ва 2020 йилда келишилганидек, ишламайдиган қироллик оиласи аъзолари мақомини сақлаб қолади. Жуфтликнинг вакили ҳамда Букингем саройи хабарларга расмий муносабат билдирмаган, аммо оилага яқин манба хабарларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаган.

Гарри ва Меган 2018 йилда турмуш қурган. Бироқ 2 йил ўтиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечиб, АҚШга кўчиб кетган. Улар Калифорниянинг Монтесито шаҳрида яшаб, кейинги йилларда қироллик оиласи ҳақида интервьюлар, Netflix ҳужжатли сериали ва Гаррининг “Spare” номли мемуарларида танқидий фикрлар билдирган.

Гарри отаси қирол Чарльз III ва акаси Уильям ҳақида ҳам кескин фикрлар билдирган. Бу эса улар ўртасидаги муносабатларнинг деярли бутунлай бузилишига олиб келганди.

Шунингдек, Гарри Британия ҳукумати унинг хавфсизлик чораларини ўзгартирганидан норози бўлган. У автоматик равишда полиция муҳофазаси билан таъминланмаслиги фарзандларини Британияга олиб келиш имкониятини чеклаётганини айтган.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Гарри ва отаси – қирол Чарльз III ўртасидаги муносабатлар бироз яхшилана бошлаган. Ўтган ой Гарри, Меган ва фарзандлари Британияга борган, Чарльз эса набираларини 2022 йилдан бери биринчи марта кўрган. Бироқ Гаррининг акаси, тахт вориси Уильям билан муносабатлари ҳануз кескинлигича қолмоқда.

Гарри ва Меган 2020 йилдан бери АҚШда яшаб, Netflix ва Spotify билан кўп миллион долларлик шартномалар тузган. Гаррининг мемуари катта муваффақият қозонган бўлса-да, подкаст лойиҳаси якунланган, Меган бошловчилик қилган Netflix дастури эса учинчи мавсумга узайтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди Буюк Британия қироли Чарльз III нинг кенжа ўғли, Суссекс герцоги шаҳзода Гарри Лондонга ташрифи чоғида Букингем саройида қолмаслиги айтилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: