USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қирол Чарльз 4 йил деганда илк бор набиралари билан учрашди

90 марта
Қирол Чарльз 4 йил деганда илк бор набиралари билан учрашди

Буюк Британия қироли Чарльз III ва қиролича Камилла кеча, 10 июль куни Англиянинг ғарбидаги Хайгров қароргоҳида шаҳзода Гарри, унинг рафиқаси Меган Маркл ҳамда уларнинг фарзандлари 7 ёшли Арчи ва 5 ёшли Лилибет билан учрашди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

 

Қайд этилишича, бу Чарльз III нинг набиралари Арчи ва Лилибет билан 2022 йилдан буён илк учрашуви бўлган. Ушбу учрашув қирол ва шаҳзода Гаррининг ҳам ўтган йил сентябридан бери илк юзма-юз мулоқоти ҳисобланади. Билдирилишича, учрашув шахсий оилавий тадбир бўлгани сабабли ундан фото ёки видеолар эълон қилинмайди, унинг тафсилотлари ҳам ошкор этилмайди.

Маълумот ўрнида, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 2020 йилда қироллик оиласининг фаол аъзолари мақомидан воз кечиб, АҚШга кўчиб ўтган. Шундан бери Гарри Буюк Британияга асосан хайрия тадбирлари ва суд жараёнлари муносабати билан йилига бир-икки марта ташриф буюриб келмоқда.

77 ёшли қирол Чарльз III эса айни пайтда саратон касаллигидан даволаняпти. Ўтган йили шаҳзода Гарри отаси билан ярашишни исташини билдирган ва унинг соғлиғи сабаб вақтнинг қадрига етаётганини айтганди.

Бироқ Гарри ва қироллик оиласи ўртасидаги зиддиятлар ҳануз давом этмоқда. У шу ҳафта Британиянинг “Daily Mail” газетаси ноширига қарши шахсий ҳаёт дахлсизлиги юзасидан қўзғатган суд ишида мағлуб бўлганди. Шунингдек, у аввалроқ Буюк Британияда ўз оиласи учун давлат томонидан тақдим этиладиган полиция қўриқловини тиклаш бўйича даъвосини ҳам ютқазган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия қироли Чарльз III нинг кенжа ўғли, Сассекс герцоги шаҳзода Гаррининг Лондонга ташрифи чоғида Букингем саройида қолмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: