USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Суд Трамп маъмуриятининг фаластинпарвар фаолларни депортация қилишини чеклади

53 марта
Суд Трамп маъмуриятининг фаластинпарвар фаолларни депортация қилишини чеклади

АҚШ федерал судьяси Дональд Трамп маъмурияти фаластинпарвар фаоллиги ва Исроилни танқид қилган хорижлик талабаларнинг визаларини бекор қилиш ҳамда уларни депортация қилиш учун қўллаган қонун нормаларини Конституцияга зид деб топди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Калифорния штати Сан-Хосе шаҳридаги АҚШ округ суди судьяси Ноэль Уайз Давлат департаменти ва Миллий хавфсизлик департаментини иммиграция қонунчилигидан хорижликларни билдирган қарашлари учун депортация қилиш мақсадида фойдалангани учун кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, ҳукумат ва унинг раҳбарларини танқид қилиш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олган сўз эркинлиги АҚШ демократиясининг кучини кўрсатади. 

“Жамиятимиз аъзолари – фуқаролар ҳам, фуқаро бўлмаганлар ҳам – ўзларини ўзи цензура қилишга ва “ўзини тўғри тутишга” мажбур бўлса, акс ҳолда ҳукуматнинг таъқибига дуч келишидан қўрқса, бу куч заифлашади”, деган Уайз.

Суд қарори Трамп маъмурияти 2025 йил март ойидан университетларда фаластинпарварлик фаолияти билан шуғулланган хорижликларнинг визаларини бекор қилиши ва уларни ҳибсга олиши билан боғлиқ ишни қамраб олган.

Ишга Стэнфорд университетининг талабалар газетаси “The Stanford Daily” томонидан берилган даъво асос бўлган. Судья газета томонининг фаластинпарвар намойишлар ва Яқин Шарқдаги можарони ёритган талабаларнинг Конституция билан ҳимояланган сўз эркинлиги бузилгани ҳақидаги далилларига қўшилган. 

Уайзнинг айтишича, хорижликнинг сўзлари унинг визасини бекор қилиш ва депортация қилишга сабаб бўлса, ҳукумат унинг қарашлари ёки нутқи мазмуни туфайли нишонга олган ҳисобланади.

Уайзнинг қарори Бостонлик федерал судья Уильям Янгнинг ўтган йилги шунга ўхшаш қароридан кейин қабул қилинган. Уайз маъмурият номувофиқ қарашларни билдирган бошқа шахсларни ҳам таъқиб қилиши мумкинлигидан хавотир билдирган. 

“Бу пастга қараб бораётган спираль эркин фикр билдириш ҳуқуқимизни тан оладиган Конституциямизга зид”, деб ёзган судья.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: