USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ШҲТ Евросиёдаги муҳим куч маркази – Россия мулозими

35 марта
ШҲТ Евросиёдаги муҳим куч маркази – Россия мулозими

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Россия, Хитой, Ҳиндистон ва минтақа давлатларини бирлаштирган Евроосиёдаги асосий куч ва иқтисодий ўсиш марказларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев Бишкекда журналистларга маълум қилди.

Қайд этилишича, Дмитриев ШҲТ саммитида иштирок этаётган Россия делегацияси таркибида Қирғизистон пойтахтига борган.

Унинг сўзларига кўра, Россия Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси бир неча йилдан бери ШҲТга аъзо давлатлар билан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Хитойлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 800 миллиард рублдан ортиқ бўлган 50 дан зиёд лойиҳа амалга оширилган.

Ушбу лойиҳалар қаторида Амур дарёси орқали қурилган кўприк, Санкт-Петербургдаги Пулково аэропорти ҳамда Москвадаги Багратион хиёбони лойиҳаси бор.

Дмитриев Россия ва Ҳиндистон ўртасида инвестициявий ҳамда технологик ҳамкорлик ҳам ривожланаётганини таъкидлаган.

“ШҲТнинг кўлами Бишкекда муҳокама қиладиган янги қўшма лойиҳалар учун ҳам, узоқ муддатли иқтисодий ўсиш учун ҳам катта имкониятлар очади”, деган у.

РФПИ раҳбари саммит кун тартибида энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари муҳим ўрин тутишини ҳам айтиб ўтган.

“Россия бу кўрсаткичлар бўйича дунёда муҳим ўрин тутади. Масалан, ўтган йили Россиянинг ШҲТ давлатларига озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми 17 фоизга ошди”, деган Дмитриев.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 сентябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллигига бағишланган саммит расман старт олди. Саммитда ШҲТга аъзо барча 10 давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: