USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бишкекдан ноёб кадрлар: ким ким билан норасмий мулоқот қилди? (фото)

132 марта
Бишкекдан ноёб кадрлар: ким ким билан норасмий мулоқот қилди? (фото)

Бишкекдаги ШҲТ ва “ШҲТ+” саммити доирасида давлат раҳбарларининг қисқа учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда “АКИ press” хабар берди.

Ҳиндистон Бош вазири Тожикистон Президенти билан учрашди

“Тожикистон Президенти Жаноб Имомали Раҳмон билан ажойиб суҳбат бўлиб ўтди. Ҳиндистон Тожикистон билан турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни интиқлик билан кутмоқда”, деб ёзди Моди Facebook’да.

ХХР Раиси ва Эрон Президенти

“Доктор Масъуд Пезешкиён ва Си Цзиньпин Бишкекдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида учрашиб, бир неча дақиқалик музокаралар ўтказишди”, деб хабар берилади Эрон етакчисининг X саҳифасида.

Ҳиндистон Бош вазири ва Лаос Президенти

“Бишкекдаги ШҲТ саммити доирасида Лаос Халқ-Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит билан учрашдим. Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича ажойиб суҳбат ўтказдик”, деб ёзди Бош вазир ижтимоий тармоқларда.

Россия, Туркия ва Беларусь Президентлари

Владимир Путин, Ражаб Тойиб Эрдўған ва Александр Лукашенконинг суҳбати ҳақида Беларусь етакчисининг матбуот хизматига яқин бўлган “Пул Первого” Telegram-канали хабар берди.

Ўзбекистон, Россия ва Озарбайжон Президентлари

Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Илҳом Алиев Бишкекда тик оёқда суҳбатлашди.

Россия ва Озарбайжон Президентлари

Илҳом Алиев ва Владимир Путин бугун, 1 сентябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида қисқа суҳбатлашиб олди.

Мулоқот бўлиб ўтганини ОАВга Россия давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади. Журналистларнинг сиёсатчиларнинг ўзаро мулоқоти ҳақидаги саволига жавоб берар экан, у: “Ҳа. Тик оёқда”, деб қайд этди.

Озарбайжон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири

Илҳом Алиев ШҲТ доирасида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан суҳбатлашди. Учрашув Бишкекдаги “ШҲТ плюс” формати доирасида бўлиб ўтган. Музокаралар тафсилотлари очиқланмаган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев ШҲТ доирасида. Учрашув Бишкекдаги “ШҲТ плюс” формати доирасида бўлиб ўтган. 

Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон ва Озарбайжон етакчилари

Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Илҳом Алиев ва Нарендра Моди Бишкекдаги “ШҲТ+” тадбири доирасида гуруҳ бўлиб суҳбатлашган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: