USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Покистон Афғонистонга жавобан 10 та нуқтага зарба берди

37 марта
Покистон Афғонистонга жавобан 10 та нуқтага зарба берди

Покистон Афғонистон ҳудудидан учирилган дронлар ҳужумига жавобан Афғонистондаги 10 та нуқтага зарба берганини маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 24 сентябрь куни Покистон ахборот вазири Атаулла Тарар ўзининг X’даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, кеча, 23 сентябрь куни Афғонистон ҳудудидан Покистонга дронлар учирилган. Покистон ҳаво мудофааси тизимлари барча дронларни аниқлаган, кузатган ва улар белгиланган нишонларга етиб боришидан олдин йўқ қилган. Шу тариқа ҳужумнинг олди олинган.

Шундан сўнг Покистон ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, Афғонистон ҳудудидаги дронларни учириш ва сақлаш учун ишлатилган 10 та нуқтага ҳаводан ва дронлар орқали аниқ зарбалар берган.

Покистон томони зарбалар қасддан, аниқ ва чекланган бўлганини, улар фақат мамлакатга уюштирилган ҳужум билан бевосита боғлиқ ҳарбий объектларга қаратилганини таъкидлаган.

Баёнотда Афғонистон ҳудудидан террорчи гуруҳлар ёки Толибон ҳукумати томонидан амалга ошириладиган ҳужумларга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Покистон ўз суверенитетининг ҳар қандай бузилишига зудлик билан ва қатъий жавоб беришини билдирган.

Шунингдек, Покистон Афғонистон Толибон ҳукуматини Покистонга қарши барча душманона ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ҳамда Афғонистон ҳудудида фаолият юритаётган террорчи гуруҳларга қарши самарали, аниқ ва текширилиши мумкин бўлган чораларни кўришга чақирган.

Покистон вазиятнинг янада кескинлашишини истамаслигини, минтақада тинчлик, мулоқот ва конструктив ҳамкорлик тарафдори эканини билдирган. Шу билан бирга, мамлакат ўз суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва фуқаролари ҳаётини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Кунар вилоятига Покистон томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: