USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Астрономлар тескари айланадиган ғайриоддий сайёрани аниқлади

58 марта
Астрономлар тескари айланадиган ғайриоддий сайёрани аниқлади

Халқаро олимлар гуруҳи ўз юлдузи атрофида қарама-қарши йўналишда айланадиган Нептун ҳажмидаги сайёрани аниқлади. Бу ҳақда “SciTechDaily” хабар берди.

Қайд этилишича, астрономлар юқори аниқликдаги спектрограф ёрдамида ретроград орбитага эга бўлган GJ 3090 b экзосайёрасини кашф этган. Унинг орбитал ўқининг қиялик бурчаги тахминан 136 даражани ташкил этади, бу эса жисмнинг ёрқин юлдузнинг ўз айланиш йўналишига қарши ҳаракатланаётганини тасдиқлайди. Бу галактикадаги кичик ва совуқ юлдузларда қайд этилган биринчи шундай ҳодиса.

Одатда сайёралар ўз юлдузи билан бирга бир хил газ-чанг дискидан ҳосил бўлади ва у билан бир томонга ҳаракатланади. Аномалияни тушунтириш учун тадқиқотчилар экзосайёрани ўз тортишиш кучи билан йўлидан адаштириб юборган бўлиши мумкин бўлган бошқа массив жисмни атрофдан топишга ҳаракат қилган, аммо ҳеч нарса аниқлай олмаган. Энди мутахассислар илк босқичда тизим ташқи фазодан иккинчи дискни тутиб олган ва айнан у сайёрага янги йўналиш берган, деб тахмин қилмоқда.

Кашфиёт коинотда сайёралар тизимларининг шаклланиши ҳақидаги анъанавий қарашларни шубҳа остига қўймоқда. Олимлар қизил миттиларда бундай аномалиялар қанчалик тез-тез учрашини ва ташқи муҳит ёш юлдуз тизимларининг ривожланишига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун объектни кузатишни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда улкан радио телескоп ёрдамида олиб борилган чуқур кузатувлар давомида бошқа бир цивилизацияга тегишли бўлиши мумкин бўлган сирли сигнал аниқланганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: