USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Расман: АҚШ Ироқда 12 йиллик операция якунланганини эълон қилди

36 марта
Расман: АҚШ Ироқда 12 йиллик операция якунланганини эълон қилди

Америка Қўшма Штатлари ва иттифоқчи мамлакатлар кеча, 30 сентябрь куни Ироқда 12 йиллик “Ўзгармас қатъият” (Operation Inherent Resolve) операцияси якунланганини эълон қилди. Бу ҳақдаги расмий баёнот Пентагон сайтида эълон қилинди.

Ушбу баёнот коалициянинг шахсий таркиби ва ҳарбий техникаси Эрбил авиабазасидан олиб чиқилганидан сўнг берилди. Пресс-релизда бу “ИШИДни тор-мор этиш бўйича ҳарбий миссиянинг муваффақиятли якунланиши” деб аталмоқда:

“Ушбу тарихий босқич жангариларни Ироқда ва бутун минтақада уюшган ҳарбий таҳдид сифатида тор-мор этиш бўйича 12 йиллик кампания муваффақиятини акс эттиради. У, шунингдек, уруш давридаги коалицион миссиядан Ироқ томонидан бошқариладиган ҳамда хавфсизлик соҳасидаги тобора нормал икки томонлама муносабатлар билан қўллаб-қувватланадиган хавфсизликни таъминлаш ҳаракатларига ўтишни англатади”.

Миссия 30 сентябргача якунланиши ҳақида жорий йилнинг ёзида эълон қилинган эди. 2024 йилдаёқ АҚШ ва Ироқ уни икки босқичда якунлашга келишиб олишганди. Дастлаб бевосита Ироқдаги ҳарбий миссияни 2025 йилнинг сентябригача якунлаш режалаштирилган эди, бироқ Суриядаги ИШИДга қарши операцияларни қўллаб-қувватлаш учун мамлакат ҳудудидан фойдаланиш 2026 йилнинг сентябригача кўзда тутилганди. Жорий йилнинг июль ойида Вашингтон ва Бағдод 30 сентябрни Ироқда Operation Inherent Resolve якунланишининг узил-кесил санаси сифатида тасдиқлади.

Маълумот учун, операция 2014 йилнинг август ойида, ИШИД томонидан Ироқ ва Суриянинг катта ҳудудлари эгаллаб олинганидан сўнг бошланган эди. АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари (улар орасида Буюк Британия, Канада, Франция ва бошқалар бор) гуруҳ позицияларига ҳаво зарбалари берди ва Ироқ кучларини ўқитди.

ИШИДнинг Ироқдаги ҳудудий “халифалиги” 2017 йилнинг охирига келиб тугатилди, аммо халқаро коалиция гуруҳнинг қолган ячейкаларига қарши операцияларни давом эттирди. Жорий йилнинг баҳорига келиб, қолган америкалик ҳарбий хизматчилар асосан Ироқ Курдистонида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ўзи фойдаланиб келган мамлакатдаги сиёсий ва ҳарбий базалар ҳамда штабларнинг барчасини Ироқ ҳукуматига топширгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: