Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

18 ёшдан кичик тожикистонликларнинг хорижда ишлаши тақиқланди

9 марта
18 ёшдан кичик тожикистонликларнинг хорижда ишлаши тақиқланди

Тожикистон фуқаролари энди хорижга ишлаш учун фақат 18 ёшдан бошлаб чиқишлари мумкин. Бу илк бор меҳнат миграцияси учун энг кам ёшни белгилаган янги “Миграция тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган. Бу ҳақда 23 октябрь куни “Садои мардум” газетасида эълон қилинди.

Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, меҳнат миграциясига фақат мигрантлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлайдиган давлатларга рухсат берилади.

“Азия-Плюс” нашрининг қайд этишича, ёш бўйича чеклов Тожикистонга ишлаш учун келаётган хорижий фуқароларга ҳам тааллуқли.

Янги қонунда Тожикистон фуқароларининг хорижда ишга жойлашиши учун иккита асосий йўл назарда тутилган. Биринчиси – мустақил равишда иш излаш, иккинчиси эса фуқароларни чет элда иш билан таъминлаш ҳуқуқига эга агентликлар ва бошқа тузилмалар орқали уюшган тарзда ишга жойлашиш.

Мустақил равишда иш излаётган фуқароларга миграция соҳасидаги ваколатли давлат органи зарур маълумотларни бепул тақдим этиши шарт. Бунда бўш иш ўринлари, иш ҳақи миқдори, меҳнат шароитлари, иш берувчиларнинг талаблари, шунингдек, фуқаро боришни режалаштираётган мамлакатнинг тартиб-қоидалари ва қонунчилиги ҳақидаги маълумотлар назарда тутилган.

Ҳозирги вақтда қарийб 350 минг нафар Тожикистон фуқароси меҳнат миграциясида бўлиб турибди. Уларнинг аксарияти Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида меҳнат қилмоқда.

1999 йилда қабул қилинган аввалги “Миграция тўғрисида”ги қонунда меҳнат мигрантлари учун энг кам ёш белгиланмаган эди. Бу масала қабул қилувчи давлат қонунчилиги ҳамда тегишли келишувлар билан тартибга солинган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: