USD: 12,093 so'm EUR: 13,867 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,336 so'm CNY: 1,787 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm USD: 12,093 so'm EUR: 13,867 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,336 so'm CNY: 1,787 so'm KZT: 26 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,293 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШда “энг кекса бола” туғилди

1 289 марта

АҚШда “энг кекса бола” туғилди

Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Теннесси штатида 1994 йилда музлатилган эмбриондан бола дунёга келди. Бу ҳақда MIT Technology Review хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, боланинг ота-онаси Линдси ва Тим Пирс исмли эр-хотин ушбу эмбрионни Линда Арчерд исмли аёлдан “фарзандликка олган”. Арчерд ўша йили сунъий уруғлантириш (ЭКО) жараёнидан ўтган бўлиб, шифокорлар тўртта эмбрион яратишга муваффақ бўлган. Улардан бири аёлнинг бачадонига кўчириб ўтказилган, қолган учтаси эса криоконсервация қилинган, яъни музлатилган ҳолда сақлаб қўйилган.


Бу эмбрионлар ўнлаб йиллар давомида сақланган ва бу Арчердга ҳар йили минг АҚШ долларига тушган. Орадан йиллар ўтгач, у бу эмбрионларни бошқа оилаларга беришга қарор қилган. Ҳозирда унинг ёши 60 дан ошган. MIT Technology Review’нинг ёзишича, АҚШдаги кўпгина клиникалар бу эмбрионлар билан ишлашдан бош тортган, сабаби улар замонавий бўлмаган усулларда музлатилган.

Туғилган чақалоқ MIT Technology Review томонидан “энг кекса бола” деб аталди. Унинг ота-онаси Линдси ва Тим Пирс етти йил давомида фарзанд кўришга уринган ва охир-оқибат Open Hearts деб номланган  асраб олиш дастурига ёзилган. Линда Арчерд ҳозирча чақалоқ билан учрашишни режалаштирмаётганини билдирган, бироқ унинг туғилишини “рўёбга чиққан орзу” деб атаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: