USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистонда яна 17 та қишлоқ алкоголдан бутунлай воз кечди

170 марта

Қозоғистонда яна 17 та қишлоқ алкоголдан бутунлай воз кечди

Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида яна 17 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қишлоқлар “Мәдени қоғам” (Маданиятли жамият) лойиҳаси доирасида спиртли ичимликлардан тўлиқ воз кечишга қарор қилган. Полиция буни соғлом турмуш тарзининг намунаси сифатида баҳоламоқда.

Лойиҳа жамоатчилик фаоллари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Шаҳарларда ва қишлоқларда ҳурматга сазовор фуқаролар, оқсоқоллар, диний етакчилар ҳамда маҳаллий фаоллар иштирокида жамоавий комиссиялар тузилган. Улар алкоголга қарамликдан азият чекаётган фуқароларга маънавий ёрдам кўрсатади ва тушунтириш ишларини олиб боради.
Вилоят полиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Омонжол Байзаковнинг маълум қилишича, йил бошидан буён алкоголли ҳолатда содир этилган жиноятлар сони 3,3 фоизга камайган. Шу билан бирга, “хавф гуруҳлари” – жамоат тартибини бузишга мойил шахслар, оилавий зўравонлар ва алкоголга қарам шахслар устидан назорат давом этмоқда. Йил бошидан буён судлар томонидан 2600 та спиртли ичимлик истеъмол қилишни (ҳатто уйда ҳам) тақиқловчи қарор чиқарилган.
“Мәдени қоғам” лойиҳаси доирасида спиртли ичимликлар савдоси бўйича рейдлар ҳам ўтказилмоқда. Йил бошидан буён 217 та қонунбузарлик – тунги вақтда ёки вояга етмаганларга алкоголь сотилиши ҳолатлари аниқланган.

Лойиҳа 2024 йил сентябридан буён амалга оширилмоқда. Унинг асосий мақсади – жиноятчиликнинг олдини олиш, зарарли одатлар билан курашиш ва соғлом маданий муҳитни шакллантириш.

Бунгача Остона яқинидаги Қосши ва Тайтобе қишлоқларида 10 та дўкон эгалари ўз ихтиёрлари билан алкоголь маҳсулотлари савдосини тўхтатганини эълон қилган.

Шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилоятининг Кўкбастав, Теректи, Жанузақ ва Байтоғас қишлоқларида ҳам спиртли ичимликлардан воз кечилган. Бу аҳоли пунктларида жиноятчилик даражаси мутлақо нолга тушган – бирорта ҳам ҳуқуқбузарлик қайд этилмаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: