USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ ва “Толибон” маҳбуслар бўйича музокара олиб борди

89 марта

АҚШ ва “Толибон” маҳбуслар бўйича музокара олиб борди

АҚШ 13 сентябрь куни Афғонистонда ушлаб турилган америкаликлар тақдири бўйича “Толибон” билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Оқ уй “ноҳақ ҳибсга олинган” деб ҳисоблаётган фуқароларини озод қилишга интилмоқда. Музокараларда АҚШ президенти маъмуриятининг гаровдагилар бўйича махсус вакили Адам Бойлер ва Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Залмай Халилзод қатнашган. Улар “Толибон” ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан учрашган. Маълумот учун, Халилзод 2021-йилда “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритишидан аввал улар билан тинчлик музокараларини олиб борган эди.

“Ҳар икки томон қамоқда сақланаётган фуқаролари масаласи бўйича келгусида музокараларни давом эттиради”, дейилади Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. 

Вашингтондаги манбаларга кўра, АҚШ “Толибон”нинг инсон ҳуқуқлари ва гаровдагилар бўйича халқаро мажбуриятларни суст бажаришидан норози. Бу эса муҳим фойдали қазилмалар бўйича келишувлар тузиш ёки алоқаларни яхшилаш имкониятларига тўсқинлик қилмоқда.

АҚШ фуқаролигини олган Маҳмуд Ҳабибий энг кўзга кўринган америкалик маҳбус ҳисобланади. Бироқ “Толибон” уни ҳибсда ушлаб турганини инкор этмоқда. АҚШ Давлат департаменти Ҳабибийнинг тақдири Афғонистон билан алоқаларни кенгайтиришга асосий тўсқинликлардан бири эканини таъкидлаган. “Толибон” эса унинг қаердалиги ҳақида маълумот йўқлигини, Кобулда бедарак йўқолганига 3 йил бўлганини билдирмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: