USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Германия “Толибон” билан расмий алоқа ўрнатди

58 марта

Германия “Толибон” билан расмий алоқа ўрнатди 

Германия Ички ишлар вазирлиги кеча, 14 сентябрь куни, “Толибон” муваққат ҳукумати билан алоқалар ўрнатилганини расмий тарзда тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг сўзларига таяниб, “Die Welt” газетаси хабар берди.
Вазирнинг тушунтиришича, ҳаракат аъзолари билан алоқа ўрнатишдан мақсад – Афғонистонга кўпроқ одамларни депортация қилиш учун “амалий тўсиқларни” бартараф этиш. 

“Биз Афғонистонга мунтазам ва даврий қайтишни таъминламоқчимиз. Шу мақсадда афғон вакиллари билан техник даражада музокаралар олиб борилмоқда”, деган вазир. 

Бундан аввал “Bild” газетаси Ички ишлар вазирлигининг Афғонистонга депортациялар бўйича “Толибон” билан тўғридан тўғри музокаралари ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотларига кўра, сентябрь бошида Германия Ички ишлар вазирлиги вакиллари депортациялар учун мунтазам механизм ўрнатиш масаласида Қатарда толиблар билан учрашган. Ҳозир эса федерал ҳукумат вакиллари музокараларни давом эттириш мақсадида Афғонистон пойтахти Қобулга сафар учун тайёрламоқда.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: