USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эрдўғон Нетаняҳунинг даъвосига кескин жавоб қайтарди

42 марта

Эрдўғон Нетаняҳунинг даъвосига кескин жавоб қайтарди


Ташқи босимларга қарамай, Туркия Қуддуси шарифни ҳимоя қилишдан тўхтамайди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг даъвосига жавобан шу тарзда кескин баёнот берди.  
Истанбулда ўтаётган TEKNOFEST тадбирида чиқиш қилган Эрдўғон Исроил оккупацияси остидаги Қуддус шаҳри нафақат мусулмон, балки, бутун инсоният учун қадрли маскан эканини таъкидлади.

Гап шундаки, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу жорий йил 15 сентябр куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда баҳсли ҳудуд саналган «Довуд шаҳри» археологик ёдгорлигига ташриф буюрган ва 1998 йилга оид ҳодисадан сўз очган эди.
Нетаняҳуга кўра, 1998 йилда у Туркия бош вазири Месут Йилмаз билан учрашувда Туркияда сақланаётган, 2700 йиллик тарихга эга тош ёзувни Исроилга туҳфа қилишни сўраган. Бунинг эвазига у Туркия бош вазирига Исроилда сақланаётган Усмонийлар тарихига оид экспонатлар ёки моддий бойлик ваъда қилган.
Нетаняҳунинг ҳикоя қилишича, Месут Йилмаз Истанбул ҳокими Эрдўғон (Туркиянинг ҳозирги президенти ўша вақтда Истанбулга раҳбарлик қилган — таҳр.) бошчилигидаги қатлам Исроилга Қуддус тарихига оид қадимий тош ёзувнинг қайтарилишига кескин эътироз билдиришини айтган. 

«Мана, 2000 йил ўтиб, биз шаҳримизни қайтариб олдик. Мустақиллигимизни қайтариб олдик. Бу бизнинг шаҳримиз, жаноб Эрдўғон! Бу сизнинг эмас, бизнинг шаҳримиз. У ҳамиша бизники бўлиб қолади. У энди ҳеч қачон бўлинмайди», — деган Нетаняҳу АҚШ давлат котиби ҳам қатнашаётган маросимда.

Маълумот ўрнида: милоддан аввалги VIII асрга мансуб, Силван ёзуви деб аталадиган тош битик Истанбул археология музейида сақланади. У Қуддусга оид энг қадимий артефактлардан бири ҳисобланади. 

 
Эрдўғон Нетаняҳуга жавоб қайтарар экан, нафақат 2700 йиллик ёзув, балки Қуддусга алоқадор кичик бир тошча ҳам Исроилга қайтарилмаслигини урғулаган.

«У (Нетаняҳу назарда тутилмоқда — таҳр.) биринчи қибламиз Қуддус ҳақида ўзбошимча фикрлар билдириб, ўзича нималарнидир қайтармоқчи бўляпти. Қўлини ғазолик 65 минг мазлум қонига бўяган қотилларга айтаманки, Қуддус бутун инсоният, жумладан, мусулмонларнинг шаъни, қадр-қиммати ва иззатидир. Қуддусга қаратилган ҳар бир ҳужумга бу муборак шаҳар, бу мўътабар заминга ошуфта инсонлар муносиб жавоб қайтаради», — деди Туркия раҳбари.
Эрдўғон бундан бир неча кун аввал ҳам Исроил бош вазирини фашистлар доҳийси Гитлерга менгзаган ва икки миллиард мусулмоннинг умумий мероси бўлган Қуддус шаҳри ҳимоясиз қолмаслигини таъкидлаган эди.   
Эслатиб ўтамиз, Исроил Шарқий Қуддусни 1967 йили олти кунлик урушдан кейин босиб олган. Халқаро ҳамжамият қарши чиқаётганига қарамай, Исроил маъмурияти Қуддус тўлиғича ўзига тегишли экани ва яхлит пойтахт эканини даъво қилмоқда. Халқаро битимларга мувофиқ эса, Шарқий Қуддус мустақил Фаластин давлатининг пойтахти бўлиши керак.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: