USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Украина Туркияга ҳарбийларини юбормоқчи

64 марта

Украина Туркияга ҳарбийларини юбормоқчи

Изоҳ хатида айтилишича, хавфсизлик билан боғлиқ вазият Украинадан бошқа давлатларда ҳарбийларни тайёрлашни талаб қилмоқда. Бироқ ҳозирча бу ишни денгиз йўли орқали амалга оширишнинг имкони йўқ, чунки Туркия 1936 йилги Монтро конвенциясига биноан Босфор ва Дарданелли бўғозларини урушаётган давлатларнинг ҳарбий кемалари учун ёпиб қўйган.
Қонун қабул қилинса, у миллий хавфсизлик ва мудофаа билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш имконини беради. Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:
  • Туркияга – Украина ҳарбий-денгиз кучлари таркибидаги “Гетман Иван Мазепа” корвети жўнатилади. Унда хизмат қилувчи одатий (штатдаги) экипаж сони 106 нафар ҳарбийдан иборат бўлади.
  • Буюк Британияга – “Черкасси”, “Чернигов”, “Мариуполь”, “Мелитополь” ва “Геническ” номли қарши миналар кемалари юборилади. Ҳар бирининг экипажида 39 нафар ҳарбий бўлади. Шунингдек, Украина ҳарбий-денгиз кучлари флоти 1-дивизиони қарши миналар кемалари бошқармасидан яна 20 нафар ҳарбий юборилиши режалаштирилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, бу нафақат тайёргарлик жараёнларини, балки хорижий давлатлардан ҳарбий техникани олиш, бўлинмаларни тўлдириш ва техникадан фойдаланишга ўргатишни ҳам жадаллаштиради. 


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: