USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркманистонда халқ турмуш даражаси юқори даражага етгани сабаб пенсия ва нафақарлардан воз кечиш таклиф қилинди

362 марта
Туркманистонда халқ турмуш даражаси юқори даражага етгани сабаб пенсия ва нафақарлардан воз кечиш таклиф қилинди

Туркманистон Халқ Маслахати кенгаши оқсоқолларининг аъзоси, халқнинг ҳурматли оқсоқоли Ёзмурод Отамуродов мамлакатда иш ҳақи, нафақа, давлат тўловлари ва стипендиялар миқдорини оширишни тўхтатиш таклифини берди.

Маълумотга кўра, Отамуродов мазкур таклиф билан Ашхободда Халқ Маслахати мажлисида, халқ ҳокимиятининг олий органи раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида чиқиш қилган.

Оқсоқолнинг сўзларига кўра, республика раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари туфайли кўп йиллардан бери мамлакатда иш ҳақи, нафақа, давлат тўловлари ва талабалар стипендиялари изчил равишда ошириб келинмоқда. 
Отамуродов халқ "тинч, фаровон ва бахтли ҳаёт кечираётгани", аҳолининг ижтимоий-маиший шароити эса юқори даражага етганини таъкидлади.

Отамуродовга кўра, бундай имтиёзлар дунёда ҳеч бир мамлакатда мавжуд эмас, бугун эса ҳар бир оила зарур бўлган барча нарсани олаяпти. Шу муносабат билан у иш ҳақи, нафақа, давлат тўловлари ва талабалар стипендияларини оширишни тўхтатиш таклиф қилиб, Бердимуҳамедовдан ушбу таклифни қўллаб-қувватлашни сўраган.

Маош, нафақа ва тўловларни оширишдан тежалган маблағларни «мамлакатни янада ривожлантириш» ва «бошқа муҳим йўналишларга» йўналтириш таклиф этилмоқда.
Туркманистонда ўн йилдан ортиқ вақтдан бери ҳар йили давлат раҳбарининг фармони билан бюджет муассасалари, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва жамоат бирлашмалари ходимларининг иш ҳақи, шунингдек, нафақа, давлат тўловлари ва стипендиялар 10 фоизга ошириб келинган.

Ҳозирги кунда Туркманистонда энг кам иш ҳақи 1410 манатни (тахминан $400), пенсия эса 550 манатни (тахминан $155) ташкил қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: