USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хитойнинг доллардан воз кечиши тезлашди. Қандай қилиб?

451 марта

Хитойнинг доллардан воз кечиши тезлашди. Қандай қилиб?

Расмий Пекин юанни «вояга етган» деб ҳисоблашни бошлади, деб ёзади The Economist. Бу бир қатор омиллар билан характерланади. Хусусан, Хитой савдосининг 30 фоизи, трансчегаравий тушумларнинг 50 фоизи юанда амалга оширила бошланган. 

Шунингдек, рақамли юан, QR код орқали тўловлар ва SWIFT’га ўхшаш CIPS орқали доллар тизимидан фойдаланмасдан туриб ҳам транзакцияларни амалга ошириш имконияти яратилган.


Доналд Трампнинг радикал савдо сиёсати, бюджет танқислиги ва АҚШ Марказий банки – Федерал резерв мустақиллигига таҳдид солинаётгани фонида доллар жиддий заифлашиши мумкин. Жорий йил бошидан бери АҚШ валютаси ўз савдо вазнини 7 фоизга камайтирди, бу 1973 йилдан бери қайд этилган энг ёмон кўрсаткич.

The Economist’нинг ёзишича, Хитой раҳбарияти юқоридаги ҳолатдан катта имконият сифатида фoйдаланмоқчи. Юан Трампнинг қайта президентликка келганидан кейин ўзининг энг юқори даражасига етган. Ташқи инвесторларда ҳам Хитой валютасига нисбатан қизиқиш ошиб боряпти. Кўплаб ҳукуматлар долларга алтернатив излашни бошлашган.

Хитойнинг юанни халқаро миқёсда оммалаштириш истаги ҳам янгилик эмас. Мамлакат бунга илк бор 2009 йилда уриниб кўрган ва капитал назоратларини қисман юмшатганди. Аммо 2015 йилдаги фонд бозори инқирози ва валюта қадрсизланишидан сўнг, пул оқими мамлакатдан чиқиб кетди. Шундан сўнг қатъий капитал назорати жорий қилинди ва юаннинг ўсиши тўхтатилди. Бу сафар расмий Пекин эришилган ютуқ мустаҳкам бўлиши ва капитал оқимлари устидан қатъий назорат сақланишини таъминламоқчи.

Хитой етакчилари халқаро миқёсда тан олинган юан мамлакатдаги экспортчиларни доллар қийматининг тебранишларидан ҳимоя қилади, деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, бу АҚШ молиявий санкцияларининг таъсирини камайтириши ҳам мумкин. Баъзи расмийлар хорижий компаниялар ва инвесторлар давлатнинг қатъий назоратини эътиборсиз қолдиришига ҳамда буни устунлик деб ҳам кўришига умид қиляпти. Сўнгги йилларда Хитой жуда муваффақиятли ишларни амалга оширди. Юаннинг халқаро ҳисоб-китоблардаги улуши ошди, доллар тизимига альтернатив молиявий инфратузилма яратилди.

Хитой нималарга эришди?
Ҳар қандай мезон бўйича олинса ҳам, юан ҳали кучли «обрў»га эга эмас. Хитойнинг дунё иқтисодиётидаги улуши қарийб 20 фоиини ташкил этса-да, юаннинг халқаро тўловлардаги улуши атиги 4 фоиз. Долларда бу кўрсаткич 50 фоиз. Марказий банклар захираларида юан фақат 2 фоизни улушга эга. Доллар эса 58 фоиз. Бундай катта тафовутнинг асосий сабаби – Хитойдаги пул оқими устидан сақланаётган қатъий назорат. Кўплаб иқтисодчилар ҳозирги ҳолатда юанни халқаро валютага айлантириш деярли имконсиз, деб ҳисоблашади.
Қайд этиш лозимки, АҚШ дунёдаги энг катта иқтисодиётга айлангандан кейин ҳам долларнинг устунлигини таъминлаш учун ўнлаб йиллар ҳаракат қилган. Шу жиҳатдан қаралса, Хитой жуда тез ривожланяпти. Юаннинг халқаро тўловлардаги улуши 2022 йилдан бери икки баравар ошди. Бу асосан ички сиёсатдаги ўзгаришлар туфайли юз берди. Хитой ўзининг товар ва хизматлар савдосида юандан кўпроқ фойдаланишни бошлади — ҳозирда бу кўрсаткич 30 фоиздан ошган (2019 йилда 14 фоиз эди). Пекин барча трансчегаравий тушумларининг (молиявий оқимлар ҳам киради) 50 фоизидан кўпроғини юан орқали амалга оширади — бу кўрсаткич 2010 йилда атиги 1 фоиз бўлган.

Пекиндаги Trivium China консалтинг фирмаси эксперти Динни МсМаҳонга кўра, сиёсатчилар юаннинг ички ва ташқи бозорларда барқарор айланишини хоҳлашади. Бу эса хориждаги юан савдосини кучайтиради ва чет элликларнинг валютага кириш қулайлигини яхшилаши керак. Май ойида мамлакат регулятори йирик банкларга савдони осонлаштириш учун ажратилган кредитларнинг камида 40 фоизи юанда бўлиши кераклиги бўйича топшириқ беради.

Айланмани ошириш учун Хитой расмийлари савдо шерикларини юанни тўлов воситаси сифатида қабул қилишга ундамоқчи. Уларга юан мажбуриятларини (қарз, облигация ва ҳ. к.) таклиф қилиш бу борада асосий воситага айланган. ФЗТ тадқиқотчилари томонидан май ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, Россияга санкциялар қўйилганидан сўнг, Хитой банклари хорижга янги кредитларини деярли тўлиқ доллардан юанга ўтказган (илгари бу кўрсаткич фақат 15 фоиз бўлган). Натижада юандаги кредитлари уч баравар ошган.

CIPS ва рақамли юан
Хитой ўз молиявий инфратузилмасини ҳам мустаҳкамлашни бошлаган. Эндиликда Пекин бошқа давлатлар билан доллар тизимидан фойдаланмасдан туриб ҳам транзакцияларни амалга ошира олади. Бунга рақамли юан, QR код орқали тўловлар (Осиёда оммалашган) ва энг муҳими – SWIFT тизимига ўхшаш CIPS ёрдам беради. Atlantic Council таҳлилчиси Жош Липскийга кўра, Хитой банклари SWIFT’дан мустақил ишлай олгани учун юан орқали халқаро тўловлар статистикада камроқ кўрсатилаётган бўлиши мумкин.

CIPS’га бутун дунё бўйлаб 1700’дан ортиқ банк аъзо бўлган — бу Украина урушидан олдинги даврга нисбатан учдан бир қисмга кўп. Биргина 2024 йилда транзакциялар ҳажми 43 фоизга ўсиб, 175 триллион юанга (24 трлн доллар) етган. Шунингдек, 33 та бозорда юандаги тўловларининг ҳисоб-китобини амалга оширувчи клиринг банклар иш бошлаган. Хусусан, бу рўйхатга жорий йилда Туркия ва Маврикий ҳам қўшилди. Июн ойида Хитой БАА билан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги CIPS тармоғини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.

Ўтган йилда Хитойнинг бошқа марказий банклар билан бирга ишлаб чиққан mBridge рақамли валюта тармоғида миллиардлаб доллар транзакция амалга оширилган. АҚШ расмийси бу ҳажм иқтисодий нуқтайи назардан кичик бўлса-да, геосиёсий таъсир жиҳатдан аҳамиятли эканини тан олган. Августда Шинжондаги компания хорижий акциядорларига mBridge орқали тўлов қилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: