USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мигрантларнинг 35 фоизи рус тили имтиҳонидан ўта олмади

202 марта
Мигрантларнинг 35 фоизи рус тили имтиҳонидан ўта олмади

Россия Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, мигрантларнинг учдан бир қисми рус тили бўйича имтиҳонни биринчи уринишда топшира олмаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

2025 йил июль-сентябрь ойлари давомида рус тили имтиҳонини 275,6 минг хорижлик фуқаро топширган. Улар асосан Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш, вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ёки доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш мақсадида тест синовларидан ўтган.


Имтиҳонни биринчи мартада муваффақиятли топширганлар улуши 65 фоизни ташкил этган, қолган 35 фоиз эса билим даражаси етарли бўлмагани сабабли ўта олмаган.

Маълумот учун, биринчи даражали аттестация иш рухсатномаси ёки патент олиш учун талаб этилади ва фақат рус тили бўйича билимни текширишни ўз ичига олади. Кейинги босқичларда — вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси олиш учун — рус тилидан ташқари Россия тарихи ва қонунчилик асосларидан ҳам тестлар топширилади.

Таълим ва фан вазирлиги маълумотига кўра, имтиҳонни Россиянинг барча ҳудудларидаги 203 та махсус марказда, шунингдек мамлакат ташқарисида — Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳам топшириш мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: