USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Украина Покровскни ҳимоя қилиш учун махсус кучлар юборди

50 марта

Украина Покровскни ҳимоя қилиш учун махсус кучлар юборди

Украина Россиянинг минглаб аскарлари иштирокидаги шиддатли ҳужумини қайтариш мақсадида шарқдаги Покровск шаҳрига махсус кучларни жойлаштирди. Бу ҳақда Киев олий қўмондони хабар берди.

Покровскдаги сўнгги жангларда дрон ва ракета ҳужумлари оқибатида 6 киши, жумладан икки бола ҳалок бўлди. Шунингдек, ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолди. Ҳалок бўлганлар орасида 11 ва 14 ёшли болалар ҳам бор. Россия тинч аҳолига зарба берилганини рад этди.


“Донецк дарвозаси” деб аталувчи Покровск Украина армияси учун муҳим таъминот йўлида жойлашган бўлиб, бир йилдан ортиқ вақт давомида Москванинг диққат марказида турибди. Россия бу ҳудудни эгаллаш орқали бутун шарқий Донецк вилоятини назорат остига олишни мақсад қилган.

Покровскнинг қўлга олиниши Россия учун 2024 йил бошида Авдеевкани эгаллаганидан бери энг муҳим ҳудудий ютуқ бўлади. Ўтган ҳафта бошида Киев камида 200 нафар россиялик аскар шаҳар мудофаасини ёриб ўтганини маълум қилди. Урушни ўрганиш институти томонидан эълон қилинган жанг хариталарига кўра, россиялик аскарлар шаҳар атрофига яқинлашмоқда.

Урушгача 60 мингга яқин аҳоли яшаган Покровск ҳозирда жанглар сабабли деярли вайронага айланган. Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский шаҳарда “махсус операция кучларининг бирлашган гуруҳлари” фаолият юритишига буйруқ берган.
“Биз Покровскни ушлаб турибмиз”, деди Сирский ижтимоий тармоқдаги мурожаатида.
Очиқ манбаларга асосланган DeepState фронт чизиғи харитасида россиялик қўшинлар шаҳар жанубидаги кичик бир ҳудудни тўлиқ назорат қилаётгани, қолган қисми эса ҳануз жанглар марказида экани кўрсатилган. Кейинги ҳисоботда DeepState россиялик аскарлар Покровскнинг жанубий қисмларига киришда давом этаётгани, кўплаб пиёда аскарлар эса шаҳар ичида қолаётганини билдирган.
Сирский Покровск “минглаб душман кучлари” босими остида эканини тан олди, бироқ Москва логистика марказини ўраб олгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
“Душман кучларини Покровскдан йўқ қилиш ва сиқиб чиқариш бўйича кенг қамровли операция давом этмоқда”, деди у.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: