USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Бизда дунёни 150 марта портлатиш учун етарлича ядро қуроли бор” — Трамп

62 марта

“Бизда дунёни 150 марта портлатиш учун етарлича ядро қуроли бор” — Трамп

АҚШ бошқа давлатлар ядро синовларини ўтказаётган бир пайтда четда турмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп CBS News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, ядровий синовлар “бундай қуроллар қандай ишлашини кўриш” учун зарур.

“Россия синовлар ўтказилишини эълон қилди. Шимолий Корея уларни доимий равишда ўтказиб келади. Бошқа давлатлар ҳам синовлар ўтказмоқда... Мен синовлар ўтказмаётган ягона мамлакат бўлишимизни истамайман”, деди Трамп.
Бу АҚШ 30 йилдан ортиқ танаффусдан сўнг жанговар зарядларни портлатишни давом эттиришини англатадими, деган саволга Америка президенти қуйидагича жавоб берди:
“Биз бошқа давлатлар каби ядро қуролини синовдан ўтказамиз”, деди у такрорлаб.
Трампнинг сўзларига кўра, “кўпчилик бундай синовларни яширинча ўтказмоқда. АҚШ эса улардан фарқли равишда буни оммага очиқлади.
“Россия синов ўтказяпти, Хитой синов ўтказяпти, лекин улар бу ҳақда гапиришмаяпти. Шимолий Корея синовлар ўтказмоқда. Покистон ўтказмоқда. Биз очиқ жамиятмиз, биз бошқачамиз, бу ҳақда гапирамиз. Бизда дунёни 150 марта портлатиш учун етарлича ядро қуроли бор”, деди АҚШ раҳбари.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: