Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия армияси таркибида қарийб 1,5 минг африкалик бор — Украина ТИВ

Кўрилган: 94

Россия армияси таркибида қарийб 1,5 минг африкалик бор — Украина ТИВ

Ҳозирги кунда камида 1 436 киши 36 та Африка давлатидан Россия армияси таркибида Украинага қарши жанг қилмоқда. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибиха маълум қилди.
Вазирга кўра, бу фақатгина аниқланган шахслар бўлиб, ҳақиқий статистика бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.


“Россия Африка давлатлари фуқароларини турли усуллар билан ҳарбий хизматга ёлламоқда. Баъзиларга пул таклиф қилинади, бошқалари алдаш йўли билан ишга жалб қилинади. Улар нима учун рўйхатдан ўтаётганини тушунмайди. Бошқалар эса мажбурлаш орқали шартнома тузади. Шартнома имзолаш деярли ўлим ҳукми билан тенг”,деган Сибиха.
Вазирнинг айтишича, Россия армиясидаги хорижликларнинг тақдири жуда оғир: уларнинг кўпчилиги дарҳол “гўшт ҳужумлари” деб аталадиган ҳалокатли жангларга юборилади ва тезда ҳалок бўлади. Руслар эса буни яхши билади ва уларни иккинчи даражали деб ҳисоблайди. Кўпчилик ёлланма аскарлар бир ойдан кўп яшамайди.

Сибиха хорижликларга икки йўл борлигини айтмоқда: ё ҳарбий хизматга чақирилишдан қочиш, ё фронтда бўлса, дезертир бўлиш ва таслим бўлиш имкониятини излаш.
“Украина қўлга тушган ёлланма аскарларга ҳаёт бериб, уларга ўз ватанига қайтишга имкон беради. Мен барча Африка давлатларига мурожаат қилмоқчиман: фуқароларингизни Россия армиясига қўшилмасликлари учун огоҳлантиринг. Россия томонидан Украинага қарши олиб борилаётган агрессияда курашиш ноқонуний ва БМТ Низоми ҳамда халқаро қонунларни бузади”, деган вазир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: