USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм делегацияси Татаристонида таълим тизими бўйича тажриба алмашмоқда

114 марта
Хоразм делегацияси Татаристонида таълим тизими бўйича тажриба алмашмоқда

Россия Федерацияси Тетраистон Республикасида жойлашган “Алабуга махсус иқтисодий зонаси”га ташриф буюрган Хоразм вилояти делегацияси мазкур ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим-тарбия жараёнлари ва яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.


🔹 Делегация аъзолари болалар учун ташкил этилган замонавий ўқув муҳити, инновацион ёндашувлар асосида ўтказилаётган дарс жараёнлари, шунингдек, педагог кадрларнинг малакаларини оширишга қаратилган тизимли ишлар билан танишдилар.

🔹 Ташриф давомида таълим муассасаларида қўлланилаётган илғор технологиялар, болалар салоҳиятини эрта ёшдан ривожлантиришга йўналтирилган методик тизимлар ва халқаро ҳамкорлик орқали амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилди.

Мазкур сафар Хоразм вилоятида таълим соҳасида илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш, сифатли таълим муҳитини шакллантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ташриф орқали ўқув жараёнига замонавий ёндашувларни жорий этиш, педагоглар малакасини ошириш ва болалар таълим-тарбиясида янги босқични бошлаш бўйича муҳим таклифлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: