USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ҲАМАС Исроил билан узоқ муддатли тинчлик битимига тайёрлигини билдирди

108 марта

ҲАМАС Исроил билан узоқ муддатли тинчлик битимига тайёрлигини билдирди

Фаластиннинг ҳаракати ҲАМАС Исроил томонига низони ҳал этиш ва мустақил Фаластин давлатини барпо этиш жараёни доирасида 5, 7 ёки 10 йилга ўт очишни тўхтатиш ёки тинчлик битими тузишни таклиф қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Басем Наим баёнот берди.

“Биринчидан, гап (АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо сектори бўйича тинчлик режаси) биринчи босқичини тўлиқ якунлаш, иккинчидан, натижаси мустақил Фаластин давлати бўладиган сиёсий жараённи бошлаш ҳақида бормоқда. Шу давр мобайнида биз 5, 7 ёки 10 йилга ўт очишни тўхтатиш ёки тинчлик битими тузишга тайёрмиз”, деди ҲАМАС вакили Associated Press агентлигига берган интервьюсида.


Шунингдек, Наим Фаластин ҳаракати Исроил билан музокараларда вазиятнинг янада кескинлашуви ёки жанг ҳаракатларининг давом этишига йўл қўймаслик учун “ҳар томонлама ёндашув”га тайёрлигини таъкидлаган. У тафсилотларни келтирмасдан, ҲАМАС “қуролларни топшириш ёки музлатиш” масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини айтган.Бундан ташқари, низо томонлари ўртасида хавфсизлик масалалари бўйича ишончли келишувлар тузилиши кераклигини, улар, хусусан, “фаластинликларга ҳужум қилинган тақдирда ўзларини ҳимоя қилиш имконини бериши” таъкидланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: