USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энг батафсил виртуал мия яратилди

61 марта

Энг батафсил виртуал мия яратилди

АҚШнинг Аллен институти ва Япониянинг Электралоқа университети олимлари сичқоннинг бош мия пўстлоғини тўлиқмоделлаштириб, 9 миллион нейрон ва 26 миллиард синапсни яхлит ишловчи тизимга бирлаштиришди. Тадқиқот натижалари SC25 supercomputing conference анжуманида маълум қилинди.



«Бу чинакам техник сакраш. Агар етарлича имконият яратилса, бундай симуляцияларни самарали ишга тушириш мумкинлигига биринчи марта гувоҳ бўляпмиз» — деди Аллен институти ҳисоблаш гуруҳи раҳбари Антон Архипов.

Унинг айтишича, бу яқин келажакда янада мураккаб мия моделлари, жумладан, инсон мияси устидаги тадқиқотларни янада кенгайтириш мумкинлигидан далолат беради.

Сичқон мияси модели 86 та ўзаро боғлиқ соҳани қамраб олган. У дунёдаги энг кучли Fugaku суперкомпютерида ишлайди. Унинг ресурслари сониясига квадриллионлаб ҳисоблашларни амалга ошириб, нейронлар ўртасидаги миллиардлаб виртуал алоқалар ишини синхронлаштиради.

Сичқон мияси интерактив базаси.
Фото: Connectivity.brain-map.org

Олимларнинг таъкидлашича, сичқоннинг ҳақиқий мияси тахминан 70 миллион нейронни ўз ичига олади — бу моделлаштирилган миядагидан тахминан саккиз баравар кўп. Аммо яратилган шу маълумотлар ҳажми ҳам тадқиқотчиларга алоҳида нейронлар қандай «ёнишини», қўзғалиш тўлқинлари мия бўйлаб қандай тарқалишини ва бир соҳадаги бузилишлар бошқа соҳага қандай ўтишини реал вақт режимида кўриш имконини беради.


Тадқиқотчилар мия тўлқинларининг синхронизацияси ва икки ярим шар ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганиш учун симуляцияни ишлатиб кўришди. Масалан, у диққат ва когнитив жараёнлар билан боғлиқ фаоллик қандай шаклланишини кузатишда ёрдам берди — бу ҳодисани инвазив жараёнларсиз тўғридан-тўғри тирик мияда кузатиш имконсиз эди.

Ушбу виртуал харита миядаги бузилишлар ва бошқа неврологик ҳолатларнинг ривожланиш механизмларини ҳайвонларда такрорий тажрибаларга мурожаат қилмасдан синаб кўриш имконини беради, дейилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: