USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Афғонистонда очарчилик чуқурлашмоқда – БМТ

56 марта

Афғонистонда очарчилик чуқурлашмоқда – БМТ

Афғонистонда очарчилик инқирози халқаро молиявий ёрдам етишмаслиги туфайли тобора оғирлашиб бормоқда. Жорий қиш мавсумида очарчиликдан болалар ўлими кўпайиши хавфи юқори. Бу ҳақда бугун, 16 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖОД) ўнлаб йиллар давомида илк бор тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган миллионлаб афғонларга етарли даражада ёрдам кўрсата олмаяпти. Урушдан жиддий зарар кўрган Афғонистонга халқаро ёрдам ҳажми 2021 йилдан буён АҚШ бошчилигидаги кучлар мамлакатни тарк этиб, “Толибон” ҳокимиятни қайта қўлга олганидан сўнг сезиларли даражада қисқарган. Вазият зилзилалар каби қатор табиий офатлар оқибатида янада оғирлашган.


БМТ агентлиги баёнотига кўра, Жаҳон озиқ-овқат дастури ўнлаб йиллар ичида илк бор қиш мавсумига етарли тайёргарлик кўра олмаяпти ва бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда вазиятлар ҳамда озиқ-овқат ёрдамини кенгайтириш имкониятидан маҳрум. Энг заиф 6 миллион афғонистонликни озиқ-овқат билан таъминлаш учун 460 миллион доллардан ортиқ маблағ зарур.
“Болалар ўртасида тўйиб овқатланмаслик даражаси сўнгги ўн йилликлардаги энг юқори кўрсаткичга етди. Шу билан бирга, зарур хизматларни кўрсатаётган агентликлар учун халқаро молиялаштириш мисли кўрилмаган даражада қисқарди, бу эса даволаниш имкониятларини кескин чекламоқда”, дейилади хабарда.

Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда 17 миллион киши очликдан азият чекмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 миллионга кўп. Ўсиш қисман қўшни Эрон ва Покистондан депортация қилинган миллионлаб афғон мигрант ва қочқинлар билан боғлиқ. Энг совуқ қиш ойларида озиқ-овқат танқислиги кучайиб, болалар ўлими ортиши мумкин.
Шунингдек, гуманитар ташкилотлар Афғонистонга тўсатдан қайтиб келаётган аҳоли оқимини қабул қилиш учун зарур инфратузилма етишмаслигидан огоҳлантирмоқда.

“Биз ҳозирча атиги 12 фоиз миқдорида молиялаштирилганмиз. Бу жиддий тўсиқ”, деди Жаҳон озиқ-овқат дастурининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш таҳлили бўйича директори Жан-Мартин Бауэр Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, 3,7 миллион афғон боласи тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда, уларнинг 1 миллион нафари оғир аҳволда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: