USD: 11,857 so'm EUR: 13,746 so'm RUB: 139 so'm GBP: 16,075 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,229 so'm USD: 11,857 so'm EUR: 13,746 so'm RUB: 139 so'm GBP: 16,075 so'm CNY: 1,759 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,229 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп АҚШнинг “олтин флоти”ни яратишни эълон қилди

90 марта

Трамп АҚШнинг “олтин флоти”ни яратишни эълон қилди

АҚШ “мутлақо янги синф”га мансуб иккита ҳарбий кема қуришга қарор қилди. Улар гипертовушли қуроллар ва лазерлар билан жиҳозланади, ядровий қурол ва қанотли ракеталарни олиб юриш имконига эга бўлади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 22 декабрь куни Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтган маросимда сўз очди


Трампнинг айтишича, ушбу флот дастлаб 10 та кемадан иборат бўлади, келажакда эса уларнинг сони 20–25 тага етказилади.

“Ҳарбий кемалар энг юқори даражадаги тўплар ва ракеталар билан қуролланади. Уларда, шунингдек, гипертовушли қуроллар, замонавий электр рельсотронлари ва ҳатто кучли лазерлар бўлади. Бундан ташқари, улар ҳозир ишлаб чиқилаётган денгиз базасидаги ядровий қуроллар ва қанотли ракеталарни ҳам олиб юради”, деган Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, сув сиқими 30–40 минг тонна бўлган бу кемалар АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг флагманларига айланади. Қурилиш учун 26 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилган. Америка етакчиси кемалар алюминийдан эмас, балки пўлатдан қурилишини таъкидлади. Қурилишни яқин орада бошлаш режалаштирилган бўлиб, у тахминан 2,5 йил давом этади.

Унинг баҳосига кўра, янги кемалар “жаҳон тарихидаги энг йирик кемалар” бўлади. Уларнинг дизайнини Ҳарбий-денгиз кучлари Трампнинг ўзи билан биргаликда ишлаб чиқади, чунки у ўз сўзларига кўра, “жуда эстетик дидга эга инсон”.
Шунингдек, АҚШ Президенти яна 15 та янги сувости кемаси қурилиши ҳақида ҳам маълум қилган. Унинг айтишича, ҳозирда Вашингтон ихтиёрида 30 дан ортиқ сув ости кемаси мавжуд.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: